Мудофаа вазирлигига қарашли “Каттақўрғон” округ дала-ўқув майдонида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий қисмларининг реактив артиллерия батареяси билан жанговар отиш бўйича тактик ўқувлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.
Дивизион командирлари ўқув раҳбарлигида машғулот ўташ учун йўл олган ҳарбий техникаларнинг колонна бўлиб ҳаракатланиш чоғида заҳарланган ва миналаштирилган ҳудудлардан ўтиш машқларида ҳарбий хизматчилар яна бир карра тобланишди.
122 ммли артиллерия гаубицаси, 152 ммли артиллерия пушкаси ҳамда 122 ммли реактив артиллерия қуролларидан жанговар ўт очиш чоғида қўққисдан душман ҳужуми содир этилганда унинг олдини олиш амалиётлари ҳам ҳарбийларнинг жанговар шайлигини оширишда муҳим омил бўлди.
Машғулотлар жараёнида Ватан посбонларининг жанговар қуроллар ҳақида пухта билим ва малакага эга эканликлари яққол исботини топди. Артиллерия қуролларидан белгиланган нишонлар аниқлик билан йўқ қилинди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Ушбу огоҳлантириш Доналд Трампнинг Теҳрон томонидан воситачи Покистон орқали тақдим этилган янги тинчлик таклифидан қаноатланмагани ҳақидаги сўзларидан кейин пайдо бўлди
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.