Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори, академик Турғунпўлат Даминов 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Маълумот учун, Турғунпўлат Даминов 1983 йилдан 1990 йилгача Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Педиатрия илмий-тадқиқот институти директори, 1990-2005 йилларда 1-Тошкент давлат тиббиёт институти ректори, 2005-2012 йилларда Тошкент тиббиёт академияси юқумли касалликлар ва педиатрия кафедраси мудири сифатида фаолият юритган. 2012 йилдан шу кунгача Тошкент тиббиёт академияси юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси профессори лавозимида лавозимида ишлаб келаётганди.
Даминов болаларда учрайдиган гепатитнинг давомли ва сурункали хиллари шаклланишини клиник-патогенетик нуқтаи назардан ўрганган. Болаларда учрайдиган Б-вирусли гепатитнинг давомли хилини самарали даволаш усулини ишлаб чиққаб ва амалиётга татбиқ этган. Кўпинча чақалоқлар ўлимига сабаб бўладиган нафас йўллари касалликлари белгиларини аниқлаган.
1997 йилдан Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг биринчи котиби (1995 йилдан). «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» бош таҳрир ҳайъати аъзоси (1997 йилдан). Польша тиббиёт фанлари академияси академиги. «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.
Турғунпўлат Даминов — педиатр-инфекционист олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000 йил), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач (1980 йилдан), тиббиёт фанлари доктори, профессор ҳисобланади.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Европа Иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги танлов муқаррар бўлиб қоладиган лаҳзагача биз Евроосиё иқтисодий иттифоқида фаолиятимизни давом эттирамиз.
2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.
Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.
Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.
АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини венесуэлалик Эгли Москедага қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди. Ижтимоий тармоқларда эса Москеда кучсиз, ҳеч ким танимайдиган боксчи эканлиги ҳақида турли "комментлар" тарқалди.
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.