Ўзбекистонда қанча ўқитувчи бор?

Ўзбекистонда қанча ўқитувчи бор?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жами 685,4 минг нафар педагоглар фаолият юритмоқда.

Таълим турлари бўйича сони:

Мактабгача таълим ташкилотларида – 116,0 минг нафар

Умумтаълим муассасаларида – 510,0 минг нафар

Академик лицейларда – 3,3 минг нафар

Касб-ҳунар мактабларида – 9,9 минг нафар

Коллежларда – 3,9 минг нафар

Техникумларда – 4,9 минг нафар

Олий таълим ташкилотларида – 37,4 минг нафар

‼️ 2022 йил сентябрь ҳолатига Ўзбекстонда жами мактаблар сони 10 085тани, жами мактаб ўқувчилари сони эса - 6,4 млн. кишини ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!