Ўзбекистонда профилактика сабаб айрим телеканаллар вақтинча эфирга узатилмайди

Ўзбекистонда профилактика сабаб айрим телеканаллар вақтинча эфирга узатилмайди

Ўзбекистон бўйлаб профилактика ишлари ўтказилиши сабабли 18−25 август кунлари телеканаллар эфирларида узилишлар кузатилади.

Аҳолига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази”да профилактика ишлари олиб борилади.

Келтирилишича, 18 август куни Республика миқёсида профилактика ишлари бошланади.

19-25 август кунлари ҳар бир ҳудудда навбатма-навбат тунги соат 01:00 дан 10:00 гача давлат, нодавлат ва хорижий телеканалларни узатадиган рақамли телеузаткичларда жадвал асосида профилактика ишлари ўтказилади.

Маълумот учун, корхонада техник қурилмалар йиллик режаларда белгиланган муддатларда профилактик назоратдан ўтади.

Бу вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!