Ўзбекистонда микромолия ташкилотларига исломий молия хизматларини кўрсатишга рухсат берилди

Ўзбекистонда микромолия ташкилотларига исломий молия хизматларини кўрсатишга рухсат берилди

Ўзбекистон Марказий Банки “Исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлади. Собиқ депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram-каналида мазкур Низом нусхасини эълон қилди.

Эндиликда Ўзбекистондаги микромолия ташкилотлари низом талаблари асосида мижозларга исломий молиялаштиришга оид исломий молия хизматларини кўрсатишлари мумкин бўлади.

Жумладан, ўзбек микромолия ташкилотлари исломий ижара, фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш (музораба), насия савдога асосланган молиялаштириш (муробаҳа), шерикчилик — фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш (мушорака), олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (салам) хизматларини кўрсатиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!