Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти Фанлар академияси Зоология институти билан ҳамкорликда кўчманчи йиртқич қушларни улардаги GPS кузатув қурилмалари ёрдамида мониторинг қилиш ишларини олиб бормоқда.
Бу ҳаракат Ўзбекистон ва Қозоғистонда амалга оширилаётган «Марказий Осиёда йиртқич қушларни муҳофаза қилиш» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган бўлиб, қушларнинг парвоз йўналиши, масофаси, баландлиги, парвоз тезлиги ва уларга таҳдидлар ҳақида маълумот олиш имконини яратади. Олинган маълумотлар йиртқич қушларнинг турмуш тарзини батафсил ўрганиш ва уларни асраш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Айни босқичда жўрчи ва тасқара қушларига GPS-мосламалар бириктирилган. Қурилманинг оғирлиги 30-50 грамм, мустаҳкам маҳкамланган ва қушни безовта қилмайди, шунингдек, ҳар соатда маълумот узатади. Қурилмалар қуёш панелларидан қувват олади.
Таъкидлаш жоизки, бугун Экология вазирлиги томонидан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини асраш тўғрисидаги конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилишида (CОP-14) имзоланган Африка ва Евроосиёда кўчманчи йиртқич қушларни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Келишув доирасида Болгария, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган халқаро экспертлар ўзбекистонлик мутахассисларга қушларга кузатув мосламаларини тўғри ўрнатиш ва Марказий Осиё парвоз йўлида уларга таҳдидларни аниқлаш учун олинган маълумотларни қайта ишлаш усуллари бўйича семинар ва тренинглар ўтказмоқда.
Маълумот учун: Марказий Осиё парвоз йўли (CАF) Евроосиё қитъасининг марказий қисмидан ўтади. У 30 та давлатни қамраб олади ва Африка-Евросиё ҳамда Шарқий Осиё-Австралазия йўналишлари билан бир-бирига мос келади. Бу ерда 84 оилага мансуб 605 турдаги кўчманчи қушлар яшайди. Улар орасида йиртқич қушлар алоҳида ўрин тутади. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) маълумотларига кўра, бу турларнинг камида 40 фоизи бутун дунёда камайиб бормоқда ва 48 тур йўқолиб кетиш хавфи остида қолмоқда.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.