Ўзбекистонда коррупцияга қарши миллий мультсериал яратилади

Ўзбекистонда коррупцияга қарши миллий мультсериал яратилади

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Futurist MG"  студияси томонидан "Дино ва Завр" номли анимацион сериал устида иш бошланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу мультфильмда «коррупция» бош мавзу қилиб олинган бўлиб, воқеалар ривожи кекса бобонинг тилидан ҳикоя қилинади. Асосий қаҳрамонлар эса динозаврлар оиласига мансуб Дино ва Завр исмли персонажлар. Қаҳрамонлардан бири Дино анимацион сериал давомида порахўр ролида гавдаланади. "Дино ва Завр" мультсериалининг ҳар бир қисми кичик томошабин учун ибрат бўла оладиган якун билан тугалланади.

Мультсериал 10 қисмдан иборат бўлиб, 3-10 ёшли болалар аудиториясига мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!