Давлат раҳбари ёш чемпионларни табриклаб, уларнинг ютуқларини Янги Ўзбекистон салоҳиятининг ёрқин исботи сифатида эътироф этди
Бугун мамлакатимизда биринчи бор ўтказилган Президент Олимпиадасининг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди. Тадбир давомида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мусобақа ғолиблари, совриндорлари ва барча иштирокчиларга йўллаган табригини Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди. Қутловда ёшларнинг спортга бўлган қизиқиши ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди.
Президент табригида қайд этилишича, саралаш босқичларида қатнашган 100 мингдан ортиқ ёшлар орасидан финалга қадар етиб келган қарийб 3 минг нафар иқтидорли спортчиларнинг беллашувларини бутун халқ катта ҳаяжон ва қизиқиш билан кузатган. Янги рекордлар ва ғалабалар ёш авлоднинг олимпия даражасидаги салоҳияти юксалаётганидан далолат беради.
Тадбирда ёш чемпионларнинг ирода, матонат ва маҳорати алоҳида эътироф этилиб, келгусида улар Ўзбекистон байроғини халқаро ареналарда янада баланд кўтаришига ишонч билдирилди. Бу ютуқлар ёшлар учун янги илҳом манбаи, спортчилар учун эса катта масъулият экани қайд этилди.
Шунингдек, саралаш ва финал босқичларини юқори савияда ташкил этган ҳудуд раҳбарлари, вазирлик ва идоралар, спорт федерациялари, ўқув муассасалари жамоалари, волонтёрлар ва спорт мухлисларига миннатдорлик билдирилди. Президент спортчиларга келгуси мусобақаларда янада ёрқин ғалабалар тилади.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.