Ўзбекистон Республикаси Президенти “Жаҳон банки иштирокида "Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди. Унга мувофиқ, 2030 йилгача "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва "яшил" ўсишни таъминлаш дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, миллий иқтисодиёт, хусусан, саноатнинг кам углеродли ривожланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида "Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш" (iCRAFT) лойиҳаси амалга оширилади. Ушбу мақсадда Жаҳон банки 46,25 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади.
Лойиҳа 2023-2028 йиллар давомида республика миқёсида амалга оширилади.
Бунинг учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида давлат муассасаси шаклида ташкил этилган "Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази" лойиҳа офиси Жаҳон банки томонидан қўшимча техник кўмак сифатида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 7 та штат бирлигига кенгайтирилади ва лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади.
"Яшил" иқтисодиёт онлайн платформаси ташкил этилиб, ушбу платформа доирасида иссиқхона газлари реестри яратилади. Мониторинг, ҳисобот ва текшириш (MRV) тизими бўйича йиғиладиган маълумотлар базаси ишлаб чиқилади.
Қарорга кўра 2024 йил 1 июлга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда иқтисодий фаолият турларини экологик жиҳатдан таснифлаш имкониятини берувчи "яшил" таксономия тизими жорий этилади.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.