Ўзбекистонда биринчи зиёратчилар Тошкентдан Мадинага учиб кетди

Ўзбекистонда биринчи зиёратчилар Тошкентдан Мадинага учиб кетди

Ўзбекистонда биринчи зиёратчилар 2023 йилги Ҳаж зиёратини адо этиш учун Тошкентдан Мадинага учиб кетишди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Таъкидланишича, 3 июндан 4 июнга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 02:00 да 240 нафар зиёратчи Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) учиб, 2023 йилги Ҳаж мавсумини очди.

4-19 июнь кунлари Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан Мадинага парвозлар амалга оширилади.

“Бу йил энг кўп зиёратчилар Тошкентдан Ҳажга боради — 16 рейсда 5575 нафар йўловчи ташилади. Намангандан 14 та, Фарғонадан 6 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро, Урганч, Қарши ва Термиздан 3 тадан рейс, шунингдек, зиёратчилар билан 2 та рейс Навоийдан, Нукусдан эса 1 та рейс амалга оширилади. Ўзбекистондан жами 15130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, пойтахт ҳаво бандаргоҳида қўшимча шарт-шароит ва қулайликлар яратилди — жўнаб кетиш залининг стерил зонасида бир вақтнинг ўзида 80 ва 60 кишини сиғдира оладиган иккита, эркаклар ва аёллар учун намозхона очилди. Бундан ташқари, ибодатхоналар олдида таҳорат олиш учун — эркаклар ва аёллар учун ҳам махсус хоналар мавжуд. Шу билан бирга, ҳожатхоналарнинг катта блоки фойдаланишга топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!