Ўзбекистонда баҳорги дала ишларига тайёргарлик ва 2024 йилги экиш кампанияси масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистонда баҳорги дала ишларига тайёргарлик ва 2024 йилги экиш кампанияси масалалари муҳокама қилинди

18 апрель куни Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг баҳорги дала ишларига тайёргарлиги. 2024 йилги экиш кампаниясининг бориши ҳақида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдулло Мансуров, академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти бўлим мудири Шуҳрат Аҳмедов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати, ТАСС, РИА Новости мухбирлари, маҳаллий интернет-нашрлар – Nuz.uz, Plov.Press, Aniq.uz, “Қадрият” ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий газетаси журналистлари иштирок этди.

Тадбирда "Баҳорги экиш кампаниясига тайёргарлик қандай кетмоқда?", "2024 йилги кампания ҳосил ва ҳудудларга қараб қандай фарқ қилади?", "Боғ ва токзорларда қандай агротехник тадбирлар ўтказиш режалаштирилган?" ва “Яшил макон” умуммиллий тадбири нега мамлакат учун алоҳида аҳамиятга эга?" каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда баҳорги дала ишлари қишлоқ хўжалиги ташкилотлари учун асосий давр ҳисобланади. Ушбу босқичга тайёргарлик ва муваффақиятли экиш кампанияси ҳосилдорлик ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг йирик ишлаб чиқарувчиси ва экспортчиси ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатда қишлоқ хўжалиги соҳаси муваффақиятли ривожланмоқда. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти доимий ортиб бормоқда.

Республика турли мамлакатлар билан фаол ҳамкорликқилиб, ўз сотув бозорларини кенгайтириб, жаҳон миқёсида мева-сабзавот маҳсулотларининг муҳим етказиб берувчиси сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг асосий бозори 37 фоиз улуш билан Россия ҳисобланади – ўтган йили 611 минг тонна экспорт 437 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Жорий йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 3,5 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!