Ўзбекистонда академик лицейларга ҳужжат қабул қилиш муддати узайтирилди

Ўзбекистонда академик лицейларга ҳужжат қабул қилиш муддати узайтирилди

Қайд этилишича, академик лицейларга 2021/2022 ўқув йили учун ҳужжат топшириш истагида бўлган, маълум сабабларга кўра ҳужжат топширишга улгурмаганлар учун 10 кун давомида онлайн тарзда «litsey.edu.uz» электрон платформаси орқали белгиланган ҳужжатларни топшириш имконияти яратилган.

Академик лицейларга ўқувчиларлардан ҳужжатларни қабул қилиш 29 июлдан бошланиб, 7 август (шу куни ҳам) куни соат 24:00 га қадар давом этади.

«Қабул якунлангунига қадар электрон платформа орқали онлайн аризангиз ҳолатини текширишингиз ва ўзгартиришлар киритишингиз мумкин», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда олийгоҳларга кириш тест синовлари қачон бошланиши маълум бўлганди. Шунингдек, 2021 йилги тест синовларида нечта савол тушиши очиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!