Самарқанднинг Регистон майдонида “Шердор” ва “Тиллакори” мадрасаларини қуриб, шуҳрат қозонган инсон ҳақидаги фильм тақдимоти бўлиб ўтди.
Филм режиссёри “Илҳақ” фильми орқали танилган Жаҳонгир Аҳмедовдир.
Тадбир Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан, мамлакатимиз ҳудудларида “Янги Ўзбекистон-Инсон қадри улуғланган юрт!” шиори остида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар доирасида бўлиб ўтди. Ташкилотчилар – Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги.
-Баҳодир Ялантўш – миллий қаҳрамонимиз. Энди, унинг шарофати билан, бутун дунё Регистон майдонининг гўзаллиги ва улуғворлигидан баҳраманд бўлади. XV асрда Мирзо Улуғбек томонидан қурдирилган мадраса ёнида, орадан икки аср ўтиб, унинг буйруғига асосан иккита – Шердор ва Тиллакори мадрасалари қад ростлаган. Афсуски, Баҳодир Ялантўш ҳақида кам маълумотга эгамиз ва Ўзбекистон Президентининг шахсий топшириғига биноан яратилаётган фильм, меъморий меросимиз қандай яратилганини одамларга, айниқса, ёшларга сўзлаб беришга қаратилган. Мен Самарқанд вилояти ҳокимлигига ва шахсан ҳоким Эркинжон Оқбўтаевичга фильмни тайёрлашда кўрсатган кўмаги, тадбирларимизни ўтказишда ҳар томонлама ёрдам бергани учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, — деди фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов.
Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов таъкидлаганидек, Самарқанд хорижлик киноижодкорларни жалб қилиш марказига айланиб кетаяпти, шаҳарнинг кино олиш макони сифатидаги нуфузи жадаллик билан ошиб бормоқда. Мана, айнан Самарқанд қўшма фильмларни суратга олиш жойига айланди. Тез орада бу ерда, ўзбек-тожик киноижодкорларининг ҳамкорликдаги “Навоий ва Жомий” фильмини суратга олишлари устида ишлар бошланади. Яқин кунларда, Самарқандда, экшн жанрида “Бу дунёда менга жой йўқ”деб номланган турк сериалини суратга олиш ишлари бошланади.
Айтиш жоизки, Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида, сўнгги бир неча йил ичида Самарқанд шаҳрида ва Самарқанд ҳақида бир қанча фильмлар суратга олинган эди. Булар: “Матонат”, “Самарқанд қовунининг ҳиди” ҳужжатли фильмларидир. “Матонат” ҳужжатли фильми, режиссёр Шуҳрат Маҳмудов томонидан суратга олинган, 101 самарқандлик аскарнинг жасорати ва инсонийлиги ҳақида ҳикоя қилувчи фильмдир. Фильм яқинда Севастополда бўлиб ўтган 31-«Золотой витязь» халқаро кинофорумида «Гран-при»ни қўлга киритган. Шунингдек, “Самарқанд қовунининг ҳиди” фильми ҳам, режиссёр Али Ҳамроев томонидан суратга олинган.
Тадбир сўнгида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовга Ўзбекистон Кинематография агентлигининг “Ўзбекистоннинг кино санъати” китобининг совға нашри топширилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
"Барселона" бош мураббийи Ханс Флик Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Интер"га қарши жавоб ўйинида қайси дарвозабон майдонга тушишини айтди.
2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.
Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.
1972 йилда учирилган «Космос 482» кемаси Венерага учиши керак эди, аммо носозликлар туфайли у ҳеч қачон Ер ёнидаги орбитадан чиқа олмади ва энди тахминан 10 майда Ерга қулайди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.