2025 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, мамлакатнинг расмий захира активлари 59,3 млрд долларга етди — бу тарихдаги энг юқори кўрсаткич.
📈 Захиралар қиймати бир ойда 4,3 млрд долларга ошган, шундан:
➖ валюта қисми — 731 млн долларга;
➖ олтин қисми — 3,6 млрд долларга, яъни 47,8 млрд долларгача кўпайган.
Олтин захирасининг ҳажми ҳам 11,6 млн троя унциядан 11,9 млн унциягача ошди.
Жаҳон бозоридаги олтин нархининг 50% ўсиши мамлакат захираларининг кўпайишига асосий омил бўлди.
Марказий банк маълумотига кўра, захиралар таркибидаги қимматли қоғозлар қиймати ҳам 1 млрд доллардан ошиб кетган. Олтин нархи 2025 йилда биринчи бор 1 унция учун 4381 доллардан ошган.
Бу натижа Ўзбекистон учун мустақиллик тарихидаги мутлақ рекорд бўлди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.