Ўзбекистон Туркиянинг бир вилоятидан помидор ва қалампир олиб кириш тақиқланди

Ўзбекистон Туркиянинг бир вилоятидан помидор ва қалампир олиб кириш тақиқланди

Жорий йилнинг 12 февралидан бошлаб Туркиянинг Бурса ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига помидор ва қалампир уруғликлари экспорти учун вақтинчалик тақиқ жорий этилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси маълум қилди.

Бунга сабаб, мазкур ҳудудда жойлашган BURSA TOHUMCULUK ZIRAAT VE TIC.A.S. корхонасидан Ўзбекистон Республикасига келтирилган 85 кг помидор уруғлигида “Помидор жигарранг бужмайиш вируси” (Tomato brown rugouse fruit virus) аниқланди.

Ҳолат юзасидан 11 февралда Ўзбекистон Республикасига карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришда белгиланган фитосанитария талаблари бузилганлиги тўғрисидаги нотификация (хабарнома) Туркия давлатининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилотига юборилди.

Бугунги кунга қадар Туркиянинг ваколатли органидан “Ўздавкарантин” инспекциясига жавоб хати келиб тушмаган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда етиштирилган помидорларда айнан шу вирус аниқлангани сабабли Россияга маҳсулот олиб кириш тақиқланганди.

манба:qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!