Ўзбекистон таҳлилий марказлари делегацияси Германияда бир қатор самарали учрашувлар ўтказди

A A A
Ўзбекистон таҳлилий марказлари делегацияси Германияда бир қатор самарали учрашувлар ўтказди


Жорий йил 2-4 сентябрь кунлари СМТИ, МҲТИ, Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази, МОХИ ва Ўзбекистон-Германия ишбилармонлар ҳамкорлиги бюроси раҳбарлари ва етакчи таҳлилчиларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Берлинга ташриф буюрди.
Германия пойтахтида Федерал Президент ва Федерал Канцлер идоралари, ташқи ишлар, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирликлари, Германия Иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси, Фридрих Эберт ва Конрад Аденауэр номидаги сиёсий фондлар, шунингдек, «таҳлил марказлари» – Германия халқаро ва хавфсизлик масалалари институти, Шарқий Европа ва халқаро тадқиқотлар маркази, Глобал давлат сиёсати институти ва бошқа муассасалар вакиллари билан қатор эксперт учрашувлари ўтказилди.
Ўзбекистон-Германия амалий ҳамкорлигини, шунингдек, «Марказий Осиё – Германия» форматидаги кўп томонлама ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар таъкидлаганидек, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги, ўзаро англашув ва ишончнинг янада юқори поғонасига кўтарилди. Олий даражадаги алоқаларнинг жадаллиги ва эришилган келишувларнинг жадал суръатларда бориши икки томонлама кун тартибининг изчил ва мазмунли кенгайишини таъминлади, бу эса босқичма-босқич стратегик хусусият касб этмоқда.
Мамлакатларнинг юқори раҳбарияти ва ҳукуматлари даражасида ишончли мулоқот ривожланди. Хусусан, сўнгги 5 йил ичида икки мамлакат президентларининг 4 та икки томонлама ташрифи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Бош вазири бошчилигидаги Ишбилармонлар кенгаши фаол иш олиб бормоқда. Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 36 фоизга, Ўзбекистондан экспорт ҳажми эса 62 фоизга ўсди.
Германия Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим инвесторига айланм