Ўзбекистон Республикасидан ноқонуний равишда олиб чиқилган ноёб маданий бойликлар қайтарилмоқда

Ўзбекистон Республикасидан ноқонуний равишда олиб чиқилган ноёб маданий бойликлар қайтарилмоқда

Ўзбекистон ўзининг бой маданий-тарихий мероси, ноёб меъморчилиги, санъати ҳамда аждодларимиздан мерос бўлиб қолган тарихий ва маданий қадриятлари билан жозибалидир.

Ўзбекистон Республикасидан ноқонуний равишда олиб чиқилган ноёб маданий бойликлар қайтарилмоқда

Тарихий ва маданий мерос нафақат ўтмиш, балки келажакда ҳам маданият ва мамлакат тарақиёти учун муҳим манба ҳисобланади.

“Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига асосан маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Маълумки, бугун Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикасидан ноқонуний равишда олиб чиқилган ноёб маданий бойликлар қайтарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация таркибида Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти ва ДБҚнинг масъул соҳавий бошқармалари вакиллари ҳам бор.

Ушбу тадбирлар доирасида, Москвада Федерал божхона хизмати ҳудудида аввал Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан Россияга ноқонуний олиб чиқиб кетилган ноёб маданий бойликларни Давлат божхона қўмитаси вакилларига топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда, ДБҚ Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Мамажонов ва Федерал божхона хизмати Божхона ҳамкорлиги бошқармасининг Яқин хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи А.Попов иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси учун маданий аҳамиятга эга бўлган 29 та қўлёзмалар ва 16 та сопол буюмлар 2016 йилда қонунбузар томонидан юртимиздан яширинча олиб чиқиб кетилган.

Ўзбекистон Республикасидан ноқонуний равишда олиб чиқилган ноёб маданий бойликлар қайтарилмоқда

Россия Федерал божхона хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган қўшма тадбирлар натижасига кўра аниқланган буюмлардан 9 дона қўлёзма ва китоблар араб, форс ва туркий тилларда ёзилган диний матнлар ва шеърий асарлар бўлиб, тахминан 1644-1880 йиллар даврида яратилганлиги, 16 дона сопол буюмлардан 3 таси эса ўрта асрлар ва янги даврдаги ( XV-XVII асрлар) Самарқанд кулолчилик мактабига мансублиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикасидан ноқонуний равишда олиб чиқилган ноёб маданий бойликлар қайтарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертиза бошқармасининг хулосасига кўра, “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни талабларига мувофиқ ушбу буюмлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган маданий бойликлар тоифасига тегишли эканлиги аниқланди.

Таъкидлаш жоизки, маданий бойликларни қайтариш тадбири Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 1994 йил 15 апрелда имзоланган “Ноқонуний равишда олиб чиқилган ва олиб кирилган маданий бойликларни аниқлаш ва қайтариш бўйича божхона хизматларининг ҳамкорлиги тўғрисида”ги Битим талаблари доирасида амалга оширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!