Молия вазирлиги ходимларини изоляция қилди

Молия вазирлиги ходимларини изоляция қилди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

➖ устувор давлат дастурларини молиялаштириш,
➖ бюджет тизими ходимларига иш ҳақларини ўз вақтида тўлаш,
➖ коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш чораларини таъминлаш бўйича узлуксиз фаолиятини давом эттирмоқда.

Ушбу муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, жамоа ишни онлайн шаклда ташкил қилиш ҳамда ходимларни ўз-ўзини изоляция қилиши юзасидан қарор қилди.

❗️Вазирлик жамоаси шифокорлар назорати остида қуйидаги тартибда фаолият олиб боради:

1️⃣ Вазир ва вазир ўринбосарлари бошчилигидаги раҳбарият, асосий бўлимларнинг бошлиқлари ва алоҳида ходимлари аввалгидек, вазирлик биносида иш олиб боради.

2️⃣ Ғазначилик ҳам ҳисобварақлар бўйича барча хизматларни тақдим этган ҳолда ўз фаолиятини давом эттиради. Бунинг учун тегишли ходимлар жалб қилинади ва улар алоҳида бинода мустақил ишлайди.

3️⃣ Қолган ходимлар масофадан ишлашни давом эттиради.

❗️Иш ҳақи ва нафақалар ажратилиши тўхтамайди, шунингдек вазирликка юклатилган барча вазифалар ва функциялар белгиланган тартибда бажарилади.

❗️Вилоят, туман, шаҳар молия ва ғазначилик бўлимлари ўз фаолиятини одатдагидек давом эттиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!