Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давом этаётган давлат ташрифи Россия оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давом этаётган давлат ташрифи Россия оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давом этаётган давлат ташрифи Россиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, "Мир 24" давлатлараро телеканали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча давлат ташрифи билан Тожикистонга келгани ҳақидаги мақолани тарқатди. Қайд этилганидек, аэропортда Ўзбекистон етакчисини Тожикистон раҳбари шахсан кутиб олди.

"Душанбе халқаро аэропорти икки мамлакат раҳбарларининг шиорлари ва давлат байроқлари билан безатилган. Давлат раҳбарлари ташриф натижалари икки мамлакат ҳамкорлиги ва дўстлигини мустаҳкамлаш ҳамда кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар", – дея қайд этилган манбада. Телеканал хабар берганидек, Ўзбекистон Президенти "Дўстий" майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.

"ТАСС" ахборот агентлиги тарқатган хабарда Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон икки мамлакатнинг маданият, таълим ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлигини янада ривожлантириш тарафдори эканини қайд этганлари алоҳида урғуланган.

"Икки мамлакат раҳбарлари маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш, шу жумладан кино намойишлари, концертлар, спектакллар, кўргазмалар ва ёшлар форумларини мунтазам равишда ўтказиш муҳимлигини таъкидладилар. Шунингдек, давлат раҳбарлари таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, мавжуд сайёҳлик дастурларини ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этдилар", – дейилади мақолада.

Нашрда таъкидланишича, Президентлар Марказий Осиёни ривожлантириш манфаатлари йўлида минтақавий тузилмалар доирасида ва халқаро майдонларда ҳамкорликни давом эттириш истагини тасдиқладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!