Ўзбекистон Президенти туризм ва маданий меросни асраб-авайлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни таклиф этди

Ўзбекистон Президенти туризм ва маданий меросни асраб-авайлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни таклиф этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг Истанбулдаги саммитида сўзга чиқиб, ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қатор ташаббусларни тақдим этди. Бунда давлатимиз раҳбари туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва маданий меросни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратди.

Жумладан, Шавкат Мирзиёев «Туркий дунё туризми» ва «Табаррук зиёрат» туристик лойиҳаларини амалга ошириш, ҳунармандчилик кўргазмалари ва этноспорт мусобақаларини ўтказиш, шунингдек маданий мерос объектларини сақлаш ва тиклаш соҳаларида ҳамкорлик йўналишларини қамраб олган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Ўзбекистон Президентининг ушбу ташаббуслари пандемия даврида юзага келган мазкур соҳадаги муаммолар фонида айниқса долзарб саналади. Туризм ва маданий меросни асраб-авайлаш соҳаларидаги норматив-ҳуқуқий базани яратиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги тарихий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туркий мамлакатлар билан ҳамкорлик доирасида кўплаб тадбирлар ташкил қилинди ва улардан бири туризм масалалари вазирларининг 6-йиғилиши Қўқонда бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида иштирокчилар зиёрат туризми, ҳунармандчилик, экотуризм ва гастрономик туризм каби соҳаларда истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилдилар.

Таъкидлаш жоизки, ислом маданияти ва бошқа динларга тегишли муқаддас масканлари мавжуд бўлган туркий мамлакатларда зиёрат туризми катта салоҳиятга эга. Муқаддас қадамжолар ва мақбаралар Туркий давлатлар ташкилоти ҳудудида туризмни ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллайди. Жумладан, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Имом ал-Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбандий каби мусулмон оламининг машҳур олимлари яшаб ижод қилганлар.

Шу муносабат билан, кўрсатилаётган туристик хизматлар сифатини ошириш ва зиёратчи-сайёҳлар учун қулай муҳитни шакллантириш борасида қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиш бугунги кунда долзарб ҳисобланади.

Бундан ташқари, туркий дунёнинг анъанавий ва замонавий маданиятлари билан танишиш Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари сайёҳлари орасида алоҳида қизиқиш уйғотади. Бу йўналишдаги самарали стратегиянинг асосий таркибий қисми янгича инновацион ғоялар, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданий мерос объектларини асраб-авайлаш ва қайта тиклаш бўйича ташаббуси ўзаро билим, анъана ва тажрибадан биргаликда фойдаланишга қаратилган. Ўзбекистон туркий дунё маданий меросини асраб-авайлаш тарафдори саналади ва Туркий давлатлар ташкилотини ушбу соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда ўзига хос платформа сифатида кўради. Бунда алоҳида эътибор маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва уларни самарали бошқариш механизмларини жорий этишга қаратилмоқда. Бу йўналишдаги дастлабки қадам сифатида Ўзбекистон Ташкилот аъзоларининг маданий мерос объектларининг онлайн-платформаси ва рақамлаштирилган нусхаларини яратишни таклиф қилди.

Туризм соҳаси «COVID-19» пандемиясидан анчагина зарар кўрганлиги сабабли ушбу соҳани янада ривожлантириш хавф ва харажатларнинг ошиши шароитида амалга оширилади. Шундан келиб чиқиб, туризм соҳасидаги ҳамкорлик ва маданий меросни асраб-авайлашни Туркий давлатлар ташкилотининг гуманитар йўналишдаги ҳамкорлигининг марказий соҳаларига айлантириш бугунги давр талабидир.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Президенти томонидан туркий мамлакатлар раҳбарларининг Истанбулдаги жорий саммитида билдирилган ташаббуслари туризм ва маданий меросни асраб-авайлаш соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган қўшма чора-тадбирларни мувофиқлаштиришда муҳим платформага айланди деб ишонч билан қайд этиш мумкин.

Сарвар Камолов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бош илмий ходими


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Агар Украина 9 май куни Москвага ҳужум қилса, Россия Киевга “Орешник” қуроли билан зарба бериши мумкин

Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

АПЛ. «Саутгемптон» - «Манчестер Сити». Ҳусанов бугунги баҳсда иштирок этмайди

Англия чемпионатининг 36-тури доирасида «Манчестер Сити» сафарда «Саутгемптон» клуби меҳмони бўлади.

Шаҳбоз Шариф Покистоннинг ғалабасини эълон қилди

Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.

Россия С-300/400 макетлари билан дунё кўзини алдамоқда!

Россия Қуролли Кучлари Узоқ Шарқда ҳаво мудофааси даражасини сақлаб қолгандек кўриниш учун С-300/400 зенит-ракета комплексларининг макетларини ўрнатмоқда.

Украина Ўзбекистонга санкция жорий қилди. Учта компания ва бир фуқаро “қора рўйхат”да

Эълон қилинган фармонга кўра, жами 58 нафар жисмоний ва 74 нафар юридик шахсга нисбатан чеклов чоралари қўлланилган, улардан 67 нафари Россия Қуролли кучларига ҳарбий технологиялар етказиб беришда айбланган.

"Реал"да кутилмаган қарор! Анчелотти "Барса"га қарши Арда Гюлерни асосий таркибда туширади

Мадриднинг "Реал" клуби якшанба куни Ла Лига 35-турида "Барселона" меҳмони бўлади.

Ҳусановсиз "Манчестер Сити" Чемпионшипга тушиб кетган "Саутгемптон"ни енга олмади

"Манчестер Сити" Англия чемпионатининг 36-турида "Саутгемптон" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Роналдунинг ўзи ва оиласи хавф остида!

Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.

Ван Дамм Путинга мурожаат қилди

Унинг мурожаати видеосини украиналик журналист Диана Панченко ўзининг Телеграм-каналида жойлаштирган.

Шомуродов "Рома"нинг "Аталанта"га қарши ўйинини асосий таркибда бошлайди

Италия А Сериясининг 36-турида "Аталанта" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилади.

Германия Россияга таҳдид қилмоқда

Бу ҳақда Германия ҳукумати вакили Штефан Корнелиус маълум қилди, деб ёзади Berliner Zeitung газетаси.

АҚШ Украинада абадий уруш ўтказиш истагини эълон қилди

Бу ҳақда профессор Питер Кузник РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди .

Туркия Мубашшир Аҳмадни Ўзбекистонга топширди

Бу орада у юридик тизимдан четлаб ўтилган ва ноқонуний тарзда Ўзбекистонга топширилган», дейилади туркиялик адвокат Иброҳим Эргиннинг баёнотида.

"Нетаняҳу энди фойдали эмас, балки юк.."

Бу ҳақда "Демократлар” фракцияси аъзоси Яир Голан фикр билдирди.

Макрон ва бошқа Европа етакчилари Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айбланди

Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .

Тошкентдаги “дом”нинг томига ноқонуний ресторан қурилгани аниқланди

Фуқаро шаҳарсозлик меъёрлари ва қонунчиликка зид тарзда ўзбошимчалик билан ресторан қурган.

Ўзбекистонда 2024–2025 йилларда 4 931 та порнографик контентга эга веб-сайт аниқланди

Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.

Полша президентлигига номзод Украинанинг НАТОГА аъзо бўлишига тўсқинлик қилишга ваъда берди

"Мен Полша қўшинларини Украинага юборишга рози бўлмайман, Украинанинг НАТОГА қабул қилинишига ҳам рози бўлмайман", - деди Ментзен.

Ғарб Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар барбод бўлганини эълон қилди

Бу ҳақда National Interest ёзган .

АҚШ ва Сомали кучлари Пунтлендда террорчиларга зарба берди

АҚШнинг Африка қўмондонлиги ва Сомали федерал ҳукумат армияси ИШИДнинг Пунтленд минтақасидаги марраларига зарбалар берди.

АҚШ ядровий муаммо туфайли Эронга қарши санкцияларни кенгайтирди

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио баёнотида айтилган.

Европа АҚШ тарифлари туфайли қийин аҳволда

Бу ҳақда Блоомберг ёзади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Триполидаги кескинлик кучайиб бораётганидан хавотир билдирди

Бу ҳақда UNSMILнинг Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида айтилади.

Ўзбекистон Green Card ғолиблари сони бўйича 1-ўринни эгаллади

Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.

Ливияда фуқаролик уруши бошланди

Ливияда фуқаролик уруши бошланди. Пойтахт Триполи портлаш ва отишмалардан қоматга келди, Митига халқаро аэропорти ёпилган.

Қамчиқ довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди, 2 киши кабинага қисилиб қолди

Маълум қилинишича, ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи машина кабинасига қисилиб қолган.

Кир Стармернинг уйида ёнғин чиқди

Қайд этилишича, қиймати 2 миллион фунт турадиган уйда ёнғин бугун, 12 май куни чиққан.

Андижонда Equinox Тез ёрдам машинаси билан тўқнашди

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бухоро шаҳрида 3 та автомобиль ёниб кетди

Ёнғин оқибатида Lacetti, Captiva ва Nexia-2 русумли автомобилларнинг айрим қисмлари ёнган.

Туркияда йирик ЙТҲ юз берди, қурбонлар бор

Дастлабки маълумотларга кўра, ёқилғи ортилган юк машинаси ағдарилиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. У ерда йўловчи автобуси ва енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.

Варшавадаги савдо марказида юз берган ёнғин ортида Россия махсус хизматлари турибди — Полша бош вазири

Россия томони ҳозирча Полша махсус хизматларининг бу хулосаларига изоҳ бермади

ДХХ: Фуқароларни АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишга уринган маҳаллий ҳамда хорижий фуқароларнинг ҳаракатлари бартараф этилди

Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади

Макроннинг поезддаги видеосига изоҳ берилди

Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Макронни гиёҳванд моддалар истеъмол қилишда айблаган эди

Фарғонада тўйхоналардан бирида ёнғин чиқди

Тўйхона биносининг 100 квадрат метр майдон том қисмида ёнғин келиб чиққан