Ўзбекистон Президенти суюлтирилган газ таъминоти тизимини ислоҳ қилиш таклифларини кўриб чиқди

Ўзбекистон Президенти суюлтирилган газ таъминоти тизимини ислоҳ қилиш таклифларини кўриб чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суюлтирилган газ табиий газ тармоғи етиб бормаган ҳудудларда яшовчи аҳолини энергия манбаи билан таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шу боис, уни ўз вақтида, хавфсиз ва барқарор етказиб бериш одамларнинг кундалик ҳаёти, ижтимоий соҳа объектлари фаолияти ҳамда ҳудудлардаги маиший шароитлар билан бевосита боғлиқ.

Тақдимотда суюлтирилган газ ресурслари ва тақсимоти баланси, амалдаги етказиб бериш тизими, нарх шаклланиши, субсидиялар ва аҳолига таъсири таҳлил қилинди.

Маълумотларга кўра, республикада 3,8 миллионга яқин аҳоли ҳамда қарийб 2 мингта ижтимоий соҳа объекти суюлтирилган газ билан таъминланади. Жорий йилда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари эҳтиёжи учун 604,8 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш кўзда тутилган.

Амалдаги тизимда қатор муаммолар сақланиб қолаётгани кўрсатиб ўтилди. Айрим ҳудудларда суюлтирилган газ истеъмолчиларга белгиланган муддатда етиб бормаяпти. Натижада аҳоли қўшимча эҳтиёжини автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидан бозор нархларида харид қилишга мажбур бўлмоқда.

Таҳлилларга кўра, суюлтирилган газни 46 кундан ортиқ муддатда олаётган истеъмолчиларнинг улуши 22 фоизни ташкил этади. Бундай ҳолатда айрим оилаларнинг бир ойлик харажати амалдаги белгиланган нархдан бир неча баробар юқори бўлмоқда.

Мавжуд тартибда суюлтирилган газ аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига имтиёзли нархларда етказиб берилмоқда. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш, импорт, харид ва етказиб бериш харажатлари ўртасидаги тафовут йилдан йилга ортиб, бюджетдан ажратиладиган субсидияларга талаб кўпаймоқда.

Давлатимиз раҳбари айни масалада энг аввало аҳоли манфаати устувор бўлиши зарурлигини таъкидлади. Суюлтирилган газ одамларга ўз вақтида етиб бориши, таъминотда узилишларга йўл қўйилмаслиги ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қўллаб-қувватланиши лозимлиги қайд этилди.

Шу мақсадда суюлтирилган газ таъминоти тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш тизимини қайта ташкил этиш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” таъсисчилигида “LPG-Trade” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Ушбу тузилма суюлтирилган газни биржа орқали харид қилиб, белгиланган тартибда одамларга етказиб бериш билан шуғулланади.

Шу боис, суюлтирилган газнинг чакана нархини белгилашда иқтисодий асосланган механизмларнинг самарали ишлаши таъминланади. Бунда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга харид қилинган суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун компенсация тўланиши белгиланади.

Бу орқали нарх сиёсати босқичма-босқич тартибга солиниб, эҳтиёжманд оилалар учун манзилли қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилади. Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар умумий субсидия ўрнига аниқ истеъмолчига йўналтирилиши тизимнинг адолатлилиги ва самарадорлигини оширади.

Ижтимоий соҳа объектларининг эҳтиёжлари учун суюлтирилган газни биржа нархларида етказиб бериш, аҳолига белгиланган нархда сотиш натижасида юзага келадиган салбий тафовутни республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тартиби ҳам кўзда тутилмоқда.

Хусусий сектор иштирокини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Андижон вилоятида суюлтирилган газ етказиб бериш жараёнига хусусий операторларни жалб этиш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Мазкур жараёнда операторларда зарур лицензия ва рухсатномалар, малакали муҳандис-техник ходимлар бўлиши, хизматлар камида икки оператор томонидан амалга оширилиши, истеъмолчилар учун мобил илова ва онлайн хизматлар йўлга қўйилиши белгиланган. Истеъмолчилар сони ва ҳудудий масофалардан келиб чиқиб, шаҳарсозлик нормалари ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган шохобчалар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ушбу тажрибани кейинчалик бошқа ҳудудларда ҳам босқичма-босқич жорий этиш имконияти кўриб чиқилади.

Президентимиз ислоҳотларни пухта ҳисоб-китоб асосида, аҳоли учун қулайлик ва ижтимоий адолат тамойилларини таъминлаган ҳолда амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Мутасаддиларга суюлтирилган газ етказиб бериш графигини қатъий йўлга қўйиш, ҳисоб-китобларни рақамлаштириш, тақсимотда шаффофликни таъминлаш, сунъий тақчиллик ва асоссиз нарх ошишининг олдини олиш бўйича топшириқлар берилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар учун компенсацияларни ўз вақтида тўлаш, газ тўлдириш иншоотлари ва ташиш жараёнида хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш, хусусий операторлар фаолияти устидан самарали назорат ўрнатиш вазифалари белгиланди.

Ислоҳотлар натижасида суюлтирилган газ таъминотида шаффоф ва барқарор тизим шаклланиши, етказиб бериш муддатлари қисқариши, аҳоли учун хизмат сифати ошиши ҳамда бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш таъминланиши таъкидланди.

Шунингдек, тақдимотда Жиззах вилоятида барпо этилаётган интеграциялашган атом электр станциясининг ташқи инфратузилмаси ва унга ёндош шаҳарча қуриш юзасидан 2 сентябрь куни берилган қўшимча топшириқлар ижросининг бориши тўғрисида ахборот берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Россияда бир ҳафта ичида касалланганлар сони қарийб 1 миллионга етди

COVID-19, грипп ва ОРВИ тўсатдан кенг тарқалмоқда.

10 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик ИШИДчи, «Чойхона» раҳбари АҚШга экстрадиция қилинди

2016 йилда АҚШдан Туркияга кетиб, қайтиб келмаган Ансарий 10 йилдан кейин Грузияда қўлга тушди ва 23 сентябрда АҚШга экстрадиция қилинди.

Нетаняху нутқи пайтида зални тарк этган давлатлар рўйхати

Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Озарбайжон бошқа давлатлар Нетаньяхуни тинглашда давом этган.

Мбаппе: "Аввал Роналду менинг кумирим эди, энди эса..."

"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво кескин ўзгаради

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳароратининг пасайиши, ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Зеленский ёмон хабар олди

Бу ҳақида АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Даниел Дэвис “Х” ижтимоий тармоғида ёзган.

Трамп ниҳоят Зеленскийнинг қатъий сўровига розилик берди

Бу ҳақда Украина етакчиси Владимир Зеленский маълум қилди.

Taftish.uz таҳририяти ва ДХХ ходимларига ҳукм ўқилди!

Шунингдек, таҳририятнинг яна икки нафар вакили ҳамда собиқ ДХХ ходимлари 10 йилдан ортиқ муддатларга озодликдан маҳрум қилинган.

Эрон устидан ғалаба Ўзбекистонни ФИФА рейтингида юқорига кўтарди

Эрон устидан қозонилган ғалаба Ўзбекистон миллий терма жамоасига ФИФАнинг live-рейтингида ҳам фойда келтирди.

"Украинадан ташқари дунёнинг бошқа ҳеч бир жойида бутун бир тил тақиқланмаган"

Агар 2015 йилги Минск келишувлари бажарилганида, Украина ҳозир Қримдан ташқари 1991 йилги чегараларида қолган бўлар эди.

Дунёда атиги уч киши хорижга паспортсиз саёҳат қилиши мумкин

Дунёдаги деярли барча саёҳатчилар бошқа давлатга қонуний равишда бориш учун амалдаги хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши керак.

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаатига муносабат билдирди

Шаҳноза Мирзиёева фуқароларнинг мурожаат ва фикр-мулоҳазалари тизимдаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

«Вафот этган» Бибимарям тирик экани тасдиқланди — Face ID ишга тушди

Бибимарямнинг сўзларига кўра, муаммо 2022 йилда, биринчи фарзандини дунёга келтирганидан кейин юзага келган. Унинг айтишича, туғруқхонада ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида чақалоқнинг ўлими ҳақидаги маълумотга онанинг ўлими ҳам қўшиб юборилган. Натижада у давлат базаларида вафот этган фуқаро сифатида қайд этилган.

Японияда уйқу мусобақаси бўлиб ўтади, унда ғолиб катта пул мукофотига сазовор бўлади

Бу ҳақда dexerto.com портали хабар берди.

Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари кескин ошди

2026/2027 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетида тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.

Москва Туркиянинг С-400 тизимларини кимга бериши мумкинлигини маълум қилди

Лавровнинг айтишича, С-400 тизимларини Туркия ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун Россиянинг розилиги керак.

"Исроил 92 миллион аҳолига эга мамлакатни таслим бўлишга мажбурламоқчи"

Шунингдек, Пезешкиан Эрон ва Яман Саудия Арабистонидаги нефть қувурига қилинган ҳужумга алоқадор эмаслигини айтди.

Россия Ғарбда “Ўлик қўл” номи билан маълум бўлган “Периметр” ядровий жавоб зарбаси дастурини қайта тиклади

Суриштирувчилар Россия ҳукуматининг ҳарбий харидлар ва қурилишларга оид миллионлаб ҳужжатларини ўрганиб чиқишди

1-октябрдан Тошкентда жамоат транспортида юриш тарифлари 2 бараварга қимматлашадими?

Нақд пулда чипта янада қимматроқ — 3 000 сўмга тушади

"Мен сизнинг олдингизга келдим, лутф кўрсатдим”

Лавров деярли беш йил ичида илк бор Германия ташқи ишлар вазири билан учрашди.

Боғчада боласи зўрланиши иши бўйича терговни Бош прокурор шахсан ўз назоратига олди

Ҳозирда бир нафар гумонланувчи шахс қамоққа олинган.

Учқўрғон воқеаси бўйича расмий баёнот берилди

Иш доирасида бир нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Трампнинг Си Цзиньпин билан сурати сунъий интеллект ёрдамида таҳрирланганми?

АҚШ президенти Дональд Трамп «Трут Сошиал» ижтимоий тармоғида Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий-ҳаво базасида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан қизил гилам устида турган суратини жойлаштирди.

Швеция Россия билан уруш эълон қилдими?

Швециялик таҳлилчи Ларс Берн Швеция Россияга қарши «ҳарбий истерия»да иштирок этаётган давлатлардан бирига айланганини айтди.

Трамп Эроннинг тинчлик таклифини рад этди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш ва минтақадаги жангларни етти кун ичида тўхтатишни назарда тутган тинчлик таклифини рад этди, дея хабар бермоқда нашр америкалик расмийларга таяниб.

Путин ва Вучич Украина ва Болқон масалаларини муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин ва Сербия раҳбари Александр Вучич телефон орқали суҳбатлашиб, икки томонлама ҳамкорлик, Украинадаги можаро ва Болқондаги вазиятни муҳокама қилди.

АҚШ разведкаси Саудия Арабистони ядровий қурол яратишидан хавотирда

АҚШ разведка ҳамжамияти Саудия Арабистони келажакда ядровий қурол ишлаб чиқариш имкониятини сақлаб қолаётгани ҳақида хулосага келган.

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

Матбуот билан қарама-қаршилик: CNN журналистига Трамп билан учиш тақиқланди

Оқ уй CNN журналистининг АҚШ президенти Дональд Трамп билан Теннесси штатига учадиган «Эйр Форс Уан» самолётида бўлишига рухсат бермади.

Ўзбекистондаги барча давлат боғчалари ходимлари текширилмоқда

Учқўрғондаги боғчадаги ҳолатдан сўнг барча давлат боғчалари текширилмоқда.

Тошкент вилоятида салкам 95 кг гашиш гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Тергов ҳаракатлари давомида эса бу моддаларни яшириб кетилган жойдан олиб кетиш ҳақида топшириқ берган шахс ҳам аниқланиб, ушланди.

Наманганда жинсий зўравонликка учраган боғча боласи ҳақида тасдиқланмаган хабарларни тарқатмаслик сўралди

Болалар омбудсмани ижтимоий тармоқларда Учқўрғон туманида рўй берган ҳодиса бўйича турли асоссиз маълумотлар тарқалаётгани юзасидан баёнот берди.

Украинада Исроилга қайтаётган 49 ёшли ҳасидий яҳудий урушга сафарбар қилинди

49 ёшли Йонатан Карлински-Машек Рош ха-Шана байрами муносабати билан Украинага келган ва Исроилга қайтиш учун чегарадан ўтаётганда Исроил паспортини кўрсатган.

Наманганда 5 яшар қизалоққа жинсий зўравонлик қилинганлиги юзасидан расмий муносабат берилди

Болага қарши мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан 12.09.2026-йилда ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми, 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қозоғистонда ўқув машғулотлари пайтида 19 нафар ҳарбий Каспий денгизига оқиб кетди

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдириб, уларга ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Тошкентда мактаб қўриқчиси 12 ёшли қизга шилқимлик қилди

Cуд ҳужжатига кўра, 23 ёшли Ш.Ж. мактабда шартнома асосида қўриқчи бўлиб ишлаган.

Ўзбекистонда 8 ойда 89 та йирик наркожиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Ҳисобот даврида 15 та онлайн наркодўкон фаолиятига барҳам берилиб, ноқонуний савдо билан шуғулланган 1 минг 911 та интернет-ресурс блокланган

Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий Каспий денгизига оқиб кетди

Қидирув-қутқарув операциясида Ҳарбий-денгиз кучлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, авиация ва бошқа хизматлар иштирок этмоқда.

Ўзбекистонлик аёл Истанбулда заҳарланиш оқибатида вафот этди

Ватандошимиз касаллик даврида уй шароитида норасмий шифокорлар кўмагида даволанган. Даволаниш жараёнида қабул қилинган дори воситаларининг ножўя таъсири натижасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, қонида инфекция ривожланган ҳамда организмида кучли реакция кузатилган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ортидаги 1,3 гектар ҳудудда автотураргоҳ ташкил этилиши ростми?

Ижтимоий тармоқларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ортидаги 1,3 гектар ҳудудда автотураргоҳ ташкил этиш ва ҳудудни ободонлаштириш лойиҳаси режалаштирилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.