Ўзбекистон Президенти парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга давлат ташрифи доирасида 19 апрель куни ушбу мамлакат Олий Мажлиси Намояндагон мажлиси Раиси Маҳмадтоир Зоир билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугун юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди.

Парламентлараро алмашинувни янада фаоллаштириш, кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар дастурларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш учун соҳавий қўмиталар ва ҳудудий кенгашлар даражасида самарали алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Қабул қилинган ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда олий даражадаги келишувларнинг ўз вақтида рўёбга чиқарилиши устидан парламент назоратини амалга оширишда икки мамлакат депутатларининг муҳим роли қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!