Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг 27 октябр куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларида иштирок этиши учун еттита сайлов участкаси ташкил қилинади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига таяниб Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.
Ўзбекистоннинг ўзида парламентнинг Қонунчилик (қуйи) палатасига депутатлар сайловини ўтказиш учун 11 мингга яқин сайлов участкаси очилади. Шунингдек, 56 та сайлов участкаси 39 давлатда, шу жумладан Россияда еттита участка очилади.
Бундан ташқари, сайловга тайёргарлик доирасида saylov.mfa.uz сайти ишга туширилди. У хорижда бўлган Ўзбекистон фуқароларига консуллик рўйхатидан ўтмасдан туриб, сайловчилар рўйхатига киритиш учун аризани электрон шаклда юбориш имконини беради.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, парламент сайлови бўйича сайловчилар рўйхатига дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 20,5 миллиондан ортиқ киши киритилган.
"Парламентнинг қонунчилик (қуйи) палатасига депутатлар сайлови аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилади. Хусусан, 150 нафар депутатдан 75 нафари бевосита мажоритар тизим асосида, яъни сайловчилар ўзларига мақбул номзодларга овоз бериши йўли билан, қолган 75 нафари эса, пропорционал тизим бўйича сиёсий партияларга берилган овозлар асосида сайланишади", – дейилади ТАСС тарқатган мақолада.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.
Германия канцлери Олаф Счолз Украинанинг Европа интеграцияси жараёнини ортга қайтариш мумкин эмаслигини айтиб, Россия президенти Владимир Путин ягона уруш мақсадига эришмаганини қўшимча қилди.
Путиннинг таклифлари қуйидагилардан иборат: Украина НАТОга қўшилмаслиги шарт ва Россия ўзи ҳозир Россияга қўшиб олганини эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятининг бутун ҳудудига эга бўлиши керак.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.