"Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уюшмаси боғбони иш жойида ўз жонига қасд қилди

"Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уюшмаси боғбони иш жойида ўз жонига қасд қилди

16 январь куни "Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уюшмаси ходими ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов "aniq.uz"га хабар берди.

Унга кўра, нашриёт-матбаа ижодий уйи хўжалик бўлимида боғбон бўлиб ишловчи 1985 йилда туғилган Б. М. ишхонасининг ертўласидаги кийиниш хонасида ўзини осган. Ўлим юзасидан берилган дастлабки тиббий маълумотга кўра, ўлим бўйин аъзолари сиртмоқ билан сиқилиши натижасида механик асфиксиядан келиб чиққанлиги, бўйин соҳасида странгуляцион эгат мавжудлиги аниқланган.

Ҳозирда Б.М.нинг ўз жонига қасд қилганлиги сабаблари ва бошқа ҳолатларни аниқлаш учун судга оид психиатрия экспертизаси тайинланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!