Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги сапёр мутахассислари учун ҳарбий округ полигонларида амалиёт ҳафталиги ўтказилмоқда. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Жумладан, Марказий ҳарбий округдаги “Каттақўрғон” полигонида ташкил этилган машғулотларда сапёрлар мина майдондан йўл очиш, кўприк ҳосил қилиш, муҳандислик разведка ишларини олиб бориш, амалий портлатиш ҳамда муҳандислик машиналарини тавсифи ва уларни бошқариш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлмоқда. Ушбу ўқув йиғинда ёш сапёрлар малакали мутахассисларга бириктирилиб, устоз-шогирд анъаналари йўлга қўйилди.
Сапёр мутахассислиги ҳамиша Қуролли Кучлардаги энг танқис ва керакли соҳа бўлиб келган. Портловчи воситалар билан ишлаш ва уларни амалий қўллаш бўйича Ўзбекистондаги бирдан бир ҳарбий мутахассислик. Бундан ташқари, хавфли миналарни зарарсизлантиришдаги биргина хато катта хавфни юзага келтиради, мина майдонида ҳаракатланиб ҳарбий техника ва бўлинмалар учун йўл очиш эса янада хавфли вазифа. Шу боис, сапёр бир маротаба адашади, деган нақл бор, – дейди ўқув йиғин раҳбари майор Санжар Йўлдашев. – Кучли билим ва катта тажрибага эга бўлган сапёр ўзи қатори минглаб инсонлар ҳаётини қутқариб қолади. Амалиёт ҳафталиги эса муҳандислик қўшинлари мутахассисларини малакаларини оширишда қўл келяпти.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.