Ўзбекистон МТЖнинг Японияга қарши ўйини бекор қилинди

Ўзбекистон МТЖнинг Японияга қарши ўйини бекор қилинди

Ўзбекистон МТЖнинг Японияга қарши ўйини бекор қилинди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

"Маълумки, дунёнинг кўплаб мамлакатларида коронавируснинг “омикрон” штаммига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Хусусан, айни кунларда Японияда ҳам карантин чоралари кучайтирилмоқда. Шу сабабли ҳукумат тавсиясига кўра, Япония футбол ассоциацияси 21 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган ўртоқлик учрашувини бекор қилишга мажбур бўлди.

Aйни вақтда ЎФA мутахассислари ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ушбу санада бошқа рақиб билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида иш олиб бормоқда".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!