Интерполнинг Ўзбекистон Республикаси Миллий марказий бюроси ходимлари кузатуви остида халқаро қидирувда бўлган икки нафар аёл фуқаро Маскат шаҳридан Тошкентга олиб келинди.
Қайд этилишича, кенг қамровли тезкор-қидирув тадбирлари ва хорижий ҳамкорлар билан самарали ахборот алмашинуви натижасида Уммон Султонлиги ҳудудида халқаро қидирувда бўлган икки нафар аёл фуқаронинг қаерда экани аниқланди ва улар ушланди. Жорий йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Интерпол Миллий Марказий Бюроси ходимлари томонидан уларнинг экстрадицияси амалга оширилди. Иккала аёл ҳам фирибгарлик ва одам савдоси билан айбланиб, қидирувда бўлган эди.
Фирибгарлик билан боғлиқ хатти-ҳаракати учун қидирувда бўлган шахсларни экстрадиция қилиш жараёнини амалга ошириш мақсадида кузатув гуруҳи Уммон Султонлигининг Маскат шаҳрига жўнаб кетди. Интерпол Маскат Миллий марказий бюроси вакиллари билан учрашув давомида, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан халқаро миқёсда қидирув эълон қилинган, одам савдоси билан шуғулланишда гумон қилинаётган яна бир жиноятчи аёл қўлга олингани маълум бўлди. Ўтказилган учрашув натижасида соддалаштирилган экстрадицияни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Шу тариқа, ўрнатилган ҳамкорлик муносабатлари ва икки томонлама амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида қидирувдаги шахслар суд олдида жавобгарликка тортилиши ва муносиб жазо олиши учун Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимларига топширилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.