Ўзбекистон фуқароларни Кобулдан Бухоро аэропорти орқали эвакуация қилишга рухсат берди

Ўзбекистон фуқароларни Кобулдан Бухоро аэропорти орқали эвакуация қилишга рухсат берди

Ўзбекистон ҳукумати фуқароларни Кобулдан Бухоро аэропорти орқали эвакуация қилишга рухсат берди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берди.

"Бугун йўловчилар рейси Бухородан Будапештга, Кобулдан эвакуация қилинганлар билан жўнатилди", деди агентлик манбаси.

Унга кўра, Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси бортида Венгрия, Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари ва Aфғонистон фуқаролари бор.

Хабар қилинганидек, Aфғонистондаги вазият кескинлашганидан сўнг, Ўзбекистон бу мамлакатдан эвакуация қилиш занжирининг оралиқ бўғини вазифасини бажаради. Германия ҳукумати Тошкент аэропорти орқали ватандошларини, шунингдек, Европа Иттифоқи фуқаролари ва афғонларни эвакуация қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!