Ўзбекистон-Афғонистон чегарасидаги нейтрал ҳудудда жойлашган оролчалардаги қамишлар ёқилмоқда

Ўзбекистон-Афғонистон чегарасидаги нейтрал ҳудудда жойлашган оролчалардаги қамишлар ёқилмоқда

Сурхондарё ҳокимлигига кўра, Амударё ичкарисидаги кичик оролчаларда пайдо бўлган қамишзорларда турли касалликлар ташувчиси ҳисобланган зараркунандалар кўпайиши ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун режали тартибда ёқиш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, ёқиш ишлари мутасадди идоралар рухсати ҳамда масъул органларнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилмоқда.

Ҳокимлик фуқаролардан ортиқча ваҳимага берилмасликни, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарувчи ёлғон ахборотларни тарқатмасликни сўради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!