"Uzbekistan Airports" парвозларни кузатиш учун телеграм ботни ишга туширди

"Uzbekistan Airports" парвозларни кузатиш учун телеграм ботни ишга туширди

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида тест режимида ишга туширилган @UzairportsBot Телеграм боти реал вақт режимида барча халқаро ва ички рейслар, шунингдек, жадвалдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб боради. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ботни ишга туширган ҳар бир фойдаланувчи мавжуд рўйхатдан аэропорт, терминал, учиб кетиш ёки учиб келиш ва ўзига керакли йўналишни танлаши мумкин. Шундан сўнг, бот учиш вақти, рейс рақами, парвоз ҳолати ва йўналиши, ташувчи авиакомпания ва рўйхатдан ўтиш маълумотларни кўрсатади.

Таъкидланишича, яқин келажакда ботнинг функциялари яна кенгайтирилиши режалаштирилмоқда. Парвозлар ҳолатининг ўзгарганлиги, пойтахт аэропорти терминаллари ўртасида қатновчи автобуслар жадвали, шунингдек, юқори даражадаги комфорт заллари учун масофавий тўловларни амалга ошириш имконияти жорий қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!