Ўзбек олимлари ишлаб чиққан коронавирус вакцинаси ЖССТ рўйхатига киритилди

Ўзбек олимлари ишлаб чиққан коронавирус вакцинаси ЖССТ рўйхатига киритилди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика маркази мутахассислари коронавирусга қарши ишлаб чиққан вакциналар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг номзод вакциналар рўйхатига киритилди. 

Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълум қилишича, мазкур икки вакцина ҳозирда клиник олди синовларидан ўтмоқда.

ЖССТнинг маълумотлар базаси COVID-19 вакцинасига қарши вакцина-номзодлари тўғрисида тўлиқ маълумотларни йиғиб боради. Мазкур база мунтазам равишда – ҳафтасига икки марта янгиланади. Унда COVID-19га қарши номзод-вакциналарнинг клиник ва клиник олди жадвали келтирилган бўлиб, номзод-вакциналарни таҳлил қилиш имкониятини беради. Ҳар бир вакцинанинг 1-фаза, 2-фаза ва 3-фаза синовлари кузатилади. Вакциналарнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги тўғрисидаги илмий мақолаларга ҳаволалар берилади. 

Шунингдек, бу база ҳар бир номзод-вакцинанинг асосий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Ўз навбатида мазкур платформа орқали COVID-19 қарши яратилаётган вакциналар турли мезонлар, хусусан, вакцина платформаси, вакцинация графиги, қўллаш усули, ишлаб чиқарувчиси, синов фазаси, клиник натижалар бўйича таснифланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!