Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва Озарбойжон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 7-10 декабрь кунлари Боку шаҳрида Ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтмоқда.
6 декабрь куни бир гуруҳ киноижодкорлар Озарбойжон пойтахтига етиб келишди. Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов раҳбарлигидаги ҳайъат таркибидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева, кинорежиссёрлар Элдор Мамедов, Дилмурод Масаидов, киножурналистлар Феруза Нодирова, Шоира Рауфбоева ва бошқалар ўрин олган.
Ижодий гуруҳ Озарбойжон миллий кино фондига ташриф буюрди. Кино фонди раҳбари Жамил Гулиев икки мамлакат кино фонди усталари ҳамкорлиги узоқ тарихга эга эканлиги, сўнгги йилларда бу ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётганини қайд этди.
Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, хамкорлик учун барча имкониятлар сафарбарлик қилинишини таькидлади.
Учрашувга Фирдавс Абдухолиқов Озарбойжон миллий кино фонди раҳбарига "Ўзбекистон кино санъати" китоб-альбомини тақдим этди.
Кино фонди раҳбари фонд архивида сақланаётган ноёб фотосуратларни кўрсатди. Улар орасида ўзбек киноси тарихидан ҳикоя қилувчи суратларнинг кўплиги эътиборни тортди.
Бу ерда кинорежиссёр Ёлқин Тўйчиев суратга олган "Фариданинг 2000 қўшиғи" фильми намойиш қилинди.
Кино кунлари доирасида озарбойжонлик кино мухлисларига "Азалий дўстлик ва қардошлик", "Аёл қисмати", "Барон 2: Соғинч", "Мақсуд Шайхзода" сингари бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилиши кутилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервюсида журналистнинг Трамп ва Путин ўртасида Аляскада бўлиб ўтадиган музокаралар ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Жума куни кечқурундан бошлаб оммавий ахборот воситаларида 15 август куни Аляскада АҚШ президенти Дональд Трамп ва Владимир Путин муҳокама қилмоқчи бўлган «тинчлик режаси» ҳақидаги тафсилотлар тарқала бошлади.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.