Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FАО) ва Аҳолишунослик ташкилоти (UNFPA) 2022 йилдан «Ўзаро ҳамкорлик орқали Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш» БМТ қўшма лойиҳасини биргаликда амалга оширишни бошладилар. Лойиҳанинг бошланғич нуқтасида чегараолди ҳудудларда иқтисодий имкониятларни ошириш мақсадида ўзаро ёрдам гуруҳлари тузилди.
Бугунги кунга қадар лойиҳа доирасида жами 32 ўзаро ёрдам гуруҳлари ташкил қилиниб, БМТнинг лойиҳа ташкилотлари 2023 йилда ҳам ушбу гуруҳларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Хусусан, 2023 йил март – сентябрь ойларида Иқтисодий салоҳиятни ошириш дастури доирасида гуруҳ аъзоларининг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва асбоб-ускуна билан таъминлаш кўзда тутилган.
Бу сафар асбоб-ускуна билан қўллаб-қувватланадиган энг сара бизнес ташаббусларни танлаб олиш учун Наманган ва Андижон шаҳарларида 2023 йил 16-17 март кунлари Pich-dek тадбири ўтказилди. Тадбирда ўзаро ёрдам гуруҳларининг етакчилари ўз гуруҳларининг бизнес режаларини ҳакамлар ҳайъатига тақдим қилди ва энг сара бизнес ташаббуслар лойиҳа томонидан тақдирланди.
Тадбир доирасида Наманган вилояти Косонсой туманининг Хонқўрғон ва Ободон маҳаллалари, Янгиқўрғон туманининг Дўстлик ва Қайроқи маҳаллалари ҳамда Андижон вилояти Марҳамат туманининг Йўламатол ва Қорабоғич маҳаллаларидан иштирок этган 3 тадан 4 тагача бўлган гуруҳларнинг бизнес ташаббуслари ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилди.
БМТнинг «Ўзаро ҳамкорлик орқали Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш» қўшма лойиҳаси БМТнинг Тинчлик ўрнатиш жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган бўлиб, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FАО) ва БМТнинг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси (UNFPA) томонидан биргаликда амалга оширилмоқда.
Қўшма лойиҳа Ўзбекистоннинг Андижон ва Наманган вилоятлари, Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларининг чегараолди қишлоқларида амалга оширилаётган бўлиб, чегараорти экологик ва ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Бунда тинчлик ўрнатишнинг муҳим агентлари сифатида аёллар ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш асосий йўналишлардан бири сифатида белгилаб қўйилган.
Чегаролди ҳудудларда иқтисодий фаровонликнинг ошиши қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатларнинг мустаҳкамланишининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Бунда аёллар ижтимоий фаоллигининг ошиши ва даромад олиш имкониятларининг кенгайиши муҳим аҳамият касб этади.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.