“Уят эмасми?” Машҳур бошловчи қора икра сабаб танқидлар остида қолди

“Уят эмасми?” Машҳур бошловчи қора икра сабаб танқидлар остида қолди

Россиялик телебошловчи Лера Кудрявцева мухлисларнинг ғазабини қўзғатди.

Бунга эса таниқли телебошловчининг саҳифасида эълон қилган сурати сабаб бўлди. Суратда Лера қора икра билан тасвирланган.

Сурат Кудрявцеванинг Инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида пайдо бўлган. Реклама ёзуви остида ушбу суратни саҳифасига жойлаштирган бошловчи унинг танага фойдалари ҳақида гапирган.

“Уят эмасми?” Машҳур бошловчи қора икра сабаб танқидлар остида қолди

Шунинг билан бирга пандемия сабаб денгиз бўйида дам ололмаслигини таъкидлаган машҳур эндиликда кўпроқ қора икра ейишини айтган. Бу эса мухлисларнинг ҳаммаси ҳам ёқмаган.

"Уялмайсизми? Одамлар ҳозир бир тийинини ҳам ҳисоблашмоқда, сиз эса бойлигингиз билан мақтаняпсиз!", деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

Кўпчилик эса бойликни мақтаниш керак эмаслигини, ваҳоланки, русларнинг аксарияти жуда камтарона ҳаёт кечиришини, шу боис уларнинг таниқли телебошловчи каби яшашга қодир эмаслигини таъкидлаган.

Бошловчи ушбу сўзларга изоҳ бермаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!