Уран қазиб олишни бошлаган биринчи Европа Иттифоқи давлати

Уран қазиб олишни бошлаган биринчи Европа Иттифоқи давлати

Соткамо саноат майдончасида табиий уран қазиб олиш бошланди, бу Финляндияни уран конларини бошқарадиган биринчи Европа Иттифоқига аъзо давлатга айлантирди, дея маълум қилди кончилик компанияси Террафаме. Бу ҳақда РБC ёзмоқда.

Тўлиқ ишлаб чиқариш қувватига 2026 йилга қадар эришиш режалаштирилган, бунда ишлаб чиқариш ҳажми йилига тахминан 200 тоннани ташкил қилади. Финляндиянинг Олкилуото-3 атом электр станцияси тўққиз ойлик иш пайтида тахминан бир хил миқдорда уран истеъмол қилади. Кондан камида 30 йил фойдаланиш режалаштирилган. Уран қайта ишлаш учун хорижга жўнатилади, шундан сўнг у атом энергиясида қўлланилади.

Террафаме 2020 йилда қазиб олишни бошлаш учун рухсат олди.

Финляндияда жами тўртта атом электр станцияси мавжуд бўлиб, улар талаб қилинадиган электр энергиясининг тахминан 30 фоизини ишлаб чиқаради.

Финляндия СССРдан сотиб олинган ва Ловииса атом электр станциясига ўрнатилган иккита ядровий реактор учун Россиядан ядро ёқилғисини сотиб олади. Шартномалар муддати 2030 йилда тугайди, шундан сўнг Хелсинки америкалик етказиб берувчиларга ўтиш ниятида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!