"Universal Pictures" “Шрек” ва “Этик кийган мушук” мултфилмларининг давомини суратга олади

"Universal Pictures" “Шрек” ва “Этик кийган мушук” мултфилмларининг давомини суратга олади

"Universal Pictures" киностудияси “Шрек” ва “Этик кийган мушук” мултфилмларининг давомини суратга оладиган бўлди. Бу ҳақда “Иркит камина” мултфилми продюсери Кристофер Меледандри "Variety" нашрига берган интервюсида маълум қилди.

Меледандрининг айтишича, у шунчаки сиквеллар занжиридан иборат бўлган филм эмас, балки янги картина яратишни ният қилган. Продюсер бу янги лойиҳасига мултфилмларнинг олдинги вариантида овоз берган актёрларнинг ўзини жалб этмоқчи. Улар Эдди Мерфи, Антонио Бандерас ва Майк Майерслардир.

Эслатамиз, 2016 йили "DreamWorks Animation" студияси раҳбари Жеффри Катценберг “Шрек” мултфилмининг бешинчи қисми 2019 йили прокатга чиқарилишини маълум қилган эди. Филмнинг тўртинчи “Шрек ҳамиша” деб номланган қисми жаҳон экранларидаги намойишларидан 752 млн АҚШ доллари фойда кўрди. 2001 йилдан буён эса Шрек ҳақидаги ҳар тўрттала анимацион филм 2,9 млрд доллар фойда келтирган.

Manba: turon24.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!