Улуғбек Қодиров яна бир фильмда бош ролни ижро этмоқда

A A A
Улуғбек Қодиров яна бир фильмда бош ролни ижро этмоқда

Бугун Фарғонада Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва “Беларусфильм” киностудияси ҳамкорлигида ўзининг жасорати ва ватанпарварлиги билан машҳур бўлган Улуғ Ватан уруши қаҳрамонига бағишланган фильмнинг суратга олиш ишлари бошланди. Фарғона бўлиб ўтган анъанавий “ликопча синдириш” маросимига “Беларусфильм” киностудияси бош директори Владимир Карачевский, агентлик бош директори Фирдавс Абдухолиқов, суратга олиш гуруҳлари аъзолари ва киноижодкорлар жамоаси ташриф буюрди.

– Ҳозирги кунда дунё билан кино тилида гаплашиш, қадриятлар, катта ва дўстона оиламиз ҳақида, қариндош-уруғ ва дўстларга ҳурмат ва эҳтиром, чинакам садоқат ҳақида гапириш жуда муҳим. “Осиё арслони” фильми қаҳрамони Мамадали Топволдиев нафақат ўзбек, балки беларус халқининг ҳам қаҳрамони ҳисобланади.

Ушбу фильм дўстлик, ҳаёт учун кураш, ўзгаларни ҳаётини сақлаш ва фидойилик ҳақида ҳикоя қилади”, — деди “Беларусфильм” бош директори Владимир Карачевский.

Ўзбек ва Беларус кинематографи томонидан тенг улушларда молиялаштирилаётган фильм Фарғона вилоятида туғилган, урушда партизан разведкачиси сифатида иштирок этган Совет Иттифоқи Қаҳрамони Мамадали Топволдиев (Беларус партизанлари уни “Казбек” деб аташган) ҳақида ҳикоя қилади. Фильмга “Мен террорчи эмасман” фильми билан танилган Мухаммадали Искандаров режиссёрлик қилади.

– Бугун Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва “Беларусфильм” кинокомпанияси ҳамкорлигидаги “Осиё арслони” (таҳр. – аввалги номи “Казбек”) фильмининг суратга олиш ишлари бошланди, – дея изоҳ берди Фирдавс Абдухолиқов. – Давлатимиз раҳбари киноижодкорлар олдига халқ қаҳрамонлари образларини кинода абадийлаштириш вазифасини қўймоқда.

Мамадали Топволдиев эса халқимизнинг ҳақиқий миллий қаҳрамони. Ўзингиз ҳулоса қилинг: М. Топволдиев асирга тушиб, қочиб кетади ва партизанлар сафига қабул қилинади. У кўприклар ва йўлларни миналайди, душманнинг 19 та эшелонини рельсдан чиқариб юборади, фашистлар Германиясига ақлга сиғмайдиган зарар етказади ва уларни даҳшатга солади. Қўл жангида у 76 фашистни йўқ қилади, битта немис генералини ва ғалаба учун қимматли маълумотларни тақдим этган жуда кўп офицерларни асирга олади. Нацистлар Казбекнинг боши учун 50 минг рейхсмарка ваъда қилишади! Унинг номи билан боғлиқ бир нечта ҳикоялар мавжуд. Ҳар бир операциядан кейин у дарахтга ханжар билан Казбек номини ўйиб ёзиб қолдирарди, шу тарзда у ўз изини қолдирган ва немисларни қўрқувда ушлаб турган. Мамадали Топволдиевнинг хизматдошлари уни Кавказдаги улуғвор тоғга қиёслаб, Казбек деб аташган, немислар эса Осиё арслони номини беришган. 1944 йилда Сталин унга “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвонини берган. Ушбу кинолойиҳани амалга оширишда кўрсатаётган ёрдами учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирамиз».

“Ўзбекфильм” киноконцерни директори Баҳодир Одиловнинг маълумот беришича, бош ролга Улуғбек Қодировнинг танланиши бежиз эмас. “Биз актёрни АҚШдалигида таклиф қилган эдик. У роль устида синчковлик билан ишлашда давом этмоқда ва ҳатто 25 килограмм ташлашга муваффақ бўлди. Ўзбекистон ёшлари уни яхши кўради ва у қаҳрамон образини муносиб гавдалантира олади, деб умид қиламиз. Фильм лойиҳасини молиялаштириш учун 2 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб этилди. Кинематография агентлиги ва Беларусфильм харажатларни тенг улушда қоплайди. Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳам муносиб ҳиссаси билан лойиҳани қўллаб-қувватлайди деган умиддамиз, – дейди Б.Одилов.

“Узбечка” ва “Осиё арслони” лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувлар ўтган йилнинг кузида Минскда ўтказилган “Листопад” кинофестивалида тузилган эди, таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур кинофестивальда Ўзбекистоннинг “Илҳақ” фильми бош совринни қўлга киритган эди.

Фильм реалистик жанговар саҳналар, кинохроникалар ва чуқур эмоционаллик билан томошабинларни хурсанд қилишни ваъда қилади.

Шоҳида Исмоилова, актриса: «Тасвирга олиш муҳити менга жуда маъқул келди. Уй эса ўша муҳитни эслатаяпти. Ўзимни шу даврдагидек хис қилаяпман. Либослар, унинг ранги тақинчоқларгача алоҳида аҳамият қаратишган. Рости самимий водий халқи, уларнинг ширин сўзлари менга илҳом бағишламоқда. Мен тарихи фильмда тасвирга тушаётганимдан шодман».

Теша Мўминов, Ўзбекистон халқ артисти: «Тарихий фильмда образни жонлатиришнинг ўз юки бор. Ролга киришдан аввал рости шу юкни хис қилдим. Уруш ва унинг кечинмалари асарда ёритилаяпти. Фильмдаги воқеликларни ҳаммасини ошкор қила олмайман. Томошабин кутсин, яна бир тарихий асар яратилаяпти. Асар яратилганда ҳам чинакам қаҳрамон ҳаёти».

Карим Мирходиев, Ўзбекистон хизмат кўрсанган артисти: «Қисқа сўзламоқчиман. Фильмда Мамадали Топволдиевнинг отаси образини яратаяпман. Энг оғир саҳна бу мен учун фарзандини урушга жўнатаётган ота. Бошига дўппи кийдириб миллатни, мамлакатни, оилани унутма деган рамзи бор».

Улуғбек Қодиров, актёр, бош роль ижрочиси: «Топволдиев ролини ижро этаяпман. Мамлакатимизнинг чинаккам қаҳрамони. Образни ҳис қила бошладим. Қизиқ бир гапни айтмоқчиман. Шу образ учун 25 килограммдан кўпроқ вазн ташлашимга тўғри келди. Озишга рози бўлганим ва озганим бу образни яратишни истаганимни билдиради. Бу ҳақда кўп гапирмайман фильм ҳақиқий тарихий асар бўлади».

Муҳаммадали Искандаров, режиссёр: «Авваллари тарихий клип суратга олганман. Тарихий фильмга биринчи маротаба қўл уришим. Фильм яратишга руҳан ўзимни тайёрлаб мана бугун биринчи тасвирга олиш ишларини бошладик. Фильмга ўзбек ва беларуслик ижодкорлар ҳамкорликда муаллифлик қилишмоқда. Асарда ҳақиқий ўзбек ўғлони ҳаёти ёритилади. Асрий анъаналарини асрашга бел боғлаган ўғлон. Икки мамлакат ижодкорлари бир мақсадда Мамадали ота ҳаётини ёритишга киришдик».

Бугун эса она юрти Фарғона водийсининг Зоҳидон шаҳрида Мамадали Топиволдиев номидаги музей очилди. Музейнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам иштирок этди.

Қуйида кинолойиҳанинг суратга олиш майдонидан тайёрланган бэкстейжни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

“Душманинг хато қилаётганида, унга асло халақит берма”

The Economist Хитой Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини шунчаки четдан кузатаётганини ёзган

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрондан Исроилга ракеталар тўлқини отилди

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби маълум қилди.

Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади

Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.

Трамп Эрон томонидан уриб туширилган самолёт ҳақида фикр билдирди

Бу ҳақда NBC News нашри хабар бермоқда.

Эрон томонидан уриб туширилган АҚШ F-15 самолётининг экипаж аъзоларидан бири қутқариб олинди

Бу ҳақда CBS News америкалик расмийларга таяниб хабар берди.

Эрон Тель-Авивга ҳужумларни кучайтириш билан таҳдид қилмоқда

Бу ҳақда Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби баёнотида айтилган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.