Украинанинг бир қанча минтақаларида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Ракета зарбалари ҳақида огоҳлантиришлар Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан берилган.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Днепропетровск, Хмелницкий, Кировоград, Лвов вилоятларидан ишлаётгани хабар қилинган. Хусусан, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россиянинг иккита “Кинжал” ракетасини уриб туширгани хабар қилинган.
Винница, Николаев ва Одесса вилоятлари ҳам қанотли ракеталар билан ўққа тутилгани ҳақида маълум қилинган.
Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Киев, Житомир, Хмелницкий, Лвов ва Кировоград вилоятлари аҳолисидан махсус бошпаналарда қолишни сўрамоқда.
Киевда ҳаво ҳужуми сабабли метро ҳаракати тўхтатилган ва стансиялар аҳоли учун бошпана режимида ишлай бошҳлаган.
Ҳозирча ракета зарбалари оқибатида қурбон бўлганлар ва вайроналар ҳақида маълумот берилмаган.
Зарбалар ҳақидаги хабарларнинг асосий қисми Хмелницкий вилояти Староконстантинов шаҳри ҳудудидан келмоқда.
Айнан шу ерда Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-24М фронт бомбардимончилари жойлаштирилган, улар Британиянинг "Storm Shadow" қанотли ракеталарини ташувчи сифатида ишлатилади.
Шу билан бирга, маҳаллий журналистлардан Киев ва Полтава вилоятларида кучли портлашлар содир бўлгани ҳақида хабарлар келмоқда.
Россия авиацияси Украина Қуролли кучларининг Кировоград ва Днепропетровск вилоятларидаги обектларига ҳам ҳужум қилмоқда.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.