Украинанинг Россиянинг Белгород шаҳрига уюштирган ҳужуми оқибатлари эълон қилинди

Украинанинг Россиянинг Белгород шаҳрига уюштирган ҳужуми оқибатлари эълон қилинди

Россиянинг Белгород шаҳрида беш киши ҳалок бўлди, деди вилоят губернатори.

Украинанинг Россия ғарбидаги Белгород шаҳрига жума куни кечқурун уюштирган ҳужуми оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна 46 киши яраланди, дея хабар қилди маҳаллий расмийлар.

Жароҳатланганларнинг 37 нафари касалхонага ётқизилган, улардан етти нафари бола, дея хабар берди Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков Телеграмъда.

Отишма оқибатида иккита турар-жой биноси, бир нечта дўкон ва автомобиллар зарар кўргани айтилмоқда.

Белгород шаҳри Белгород вилоятининг пойтахти бўлиб, у нафақат Украина билан чегарадош, балки Россиянинг Курск вилоятидан жанубда жойлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!