Украинадаги ресторанлардан бири ёнида портлаш содир бўлди

Украинадаги ресторанлардан бири ёнида портлаш содир бўлди

Украина пойтахти Киевдаги ресторанлардан бири ёнида портлаш содир бўлди. 

Ҳодиса эрталаб соат тўртларда юз берган. Видеокузатувлардаги кадрларда портлашдан бир неча дақиқа олдин бир киши ресторанга яқинлашиб, зинапоя ёнига пакет қўйиб чиқиб кетгани тушиб қолган.

Қурбонлар бўлмаган, аммо бинонинг деразалари синган, девори бузилган.

Ҳодиса юзасидан "Мулкни қасддан йўқ қилиш ёки бузиш" моддаси билан жиноят иши очилган. Полиция портлаш тафсилотларини ўрганмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!