Украинада Порошенконинг ҳақиқий рейтинги маълум қилинди

Украинада Порошенконинг ҳақиқий рейтинги маълум қилинди

Украинанинг амалдаги президенти Петр Порошенконинг халқ орасидаги рейтинги атиги 5-6 фоизни ташкил топган, шу сабаб у яқинда бўлиб ўтадиган сайловларда ҳалол йўл билан ғалаба қозона олмайди. Бу ҳақда Украинанинг собиқ бош вазири Николай Азаров ОАВга берган интервьюсида маълум қилган.

Собиқ бош вазир сайловда овозларнинг кўпчилигини Украина етакчисининг ўзи тўлдиради, сайловлар натижалари уюштирилади, деб ҳисобламоқда. Унинг фикрича, халқаро кузатувчиларнинг назорати сайловлардаги сохталикларни бутунлай бартараф қила олмайди, сабаби улар барча сайлов участкаларини назорат қила олишмайди.

Азаровнинг қайд этишича, сайловларда асосий кураш администрация ҳамда тизим қўлида бўлган Порошенко, 30 минг сайлов участкасини назорат қилувчи Батькивщинлар етакчиси Юлия Тимошенко ҳамда шоумен Владимир Зеленский ўртасида кечади.

Украинада президентлик сайловлари 2019 йилнинг 31 мартида бўлиб ўтади. Кўпчилик украиналиклар давлат раҳбари Петр Порошенко ва вазирлар маҳкамасининг фаолиятини маъқулламаяпти. Украина президентлигига номзодлар рўйхатида у сўровномаларда тўплаган 9,4 фоиз овози билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

lenta.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!