Украинада олигархларга қарши қонун қабул қилинди

Украинада олигархларга қарши қонун қабул қилинди

Украина парламенти кеча, 23 сентябрь куни олигархларнинг иқтисодий са сиёсий таъсирини камайтиришни кўзда тутувчи қонунни қабул қилди. Қонун «Муҳим иқтисодий ёки сиёсий вазнга эга бўлган шахслар (олигархлар)нинг ҳаддан ташқари таъсири билан боғлиқ миллий хавфсизликка таҳдидларга қарши кураш тўғрисида» деб аталади.

Ҳужжатга мувофиқ олигархларнинг реестри тузилади. Унга қуйидаги тўртта мезондан камида учтасига тўғри келадиган бойлар киритали: ОАВга сезиларли таъсир, сиёсий фаолиятлар билан шуғулланиш, монополчи компанияга бенефициар эгалик ва 1 миллиондан зиёд кун кечириш учун зарур миқдорга (тахминан 83 миллион АҚШ доллари) эгалик.

Реестрга киритилган бойларнинг сиёсий партиялар ва сайловда номзоди қўйилган шахсларни молиявий қўллаб-қувватлаши, йирик хусусийлаштириш объектларини сотиб олиши, сиёсий тарғиботни молиялаштириши ва сиёсий шиорлар остида акция ўтказиши тақиқланади. Улар мол-мулки ҳақида декларация тўлдириб бориши зарур.

Қабул қилинган қонун ўн йил давомида амал қилади. Олигархлар реестрини тузиш Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг зиммасига юклатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!