Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик узайтирилди

Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик узайтирилди

Украина Президенти Владимир Зеленский Украинада умумий сафарбарлик ва ҳарбий ҳолатни узайтирувчи қонунларни имзолади.

“AзерТAЖ” тегишли манбаларга таяниб, хабар беришича, давлат раҳбари ҳарбий ҳолатни 2024 йил 14 февралдан бошлаб 90 кунга, сафарбарлик муддатини 13 майгача узайтирилишини тасдиқлади.

Бу кенг кўламли уруш бошлангандан бери айни мазмунда қабул қилинган ўнинчи қарор.

Эслатиб ўтамиз, Украинада дастлаб 2022 йил 24 февралда жорий қилинган ҳарбий ҳолат давлат ҳокимияти идоралари, ҳарбий қўмондонлик ва бошқарув, маҳаллий ҳокимиятга таҳдиднинг олдини олиш учун зарур ваколат тақдим этишни назарда тутувчи махсус ҳуқуқий тартибдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!