Украина Россия ва Туркия билан Қора денгизда юк ташиш бўйича келишувни бузди

Украина Россия ва Туркия билан Қора денгизда юк ташиш бўйича келишувни бузди

💬Россия ва Украина Туркия билан Қора денгизда хавфсиз навигация бўйича келишув бўйича музокаралар олиб борди, бироқ икки ойлик муҳокамадан сўнг Киев ундан воз кечди, деб хабар бермоқда Reuters манбаларга таяниб.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон келишувни 30 март куни эълон қилиши режалаштирилган эди, бироқ Украина томони сўнгги дақиқада рад жавобини берди, деди агентлик суҳбатдошларидан бири, яна уч нафари маълумотни тасдиқлади. Киевнинг бундай қарорга келиш сабаби номаълум. БМТ томонларни музокарага ундади.

📃Reuters ҳам келишув ҳужжатининг нусхаси ихтиёрида эди. Унда айтилишича, Туркия «воситачилик ҳаракатларининг бир қисми сифатида» Украина ва Россия билан «Қора денгизда савдо кемаларининг эркин ва хавфсиз сузишини таъминлаш бўйича» келишувларга эришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!