Ғарб иттифоқчиларининг кўпчилигига Украина ҳукуматига Курскдаги жангларни давом эттиришга рухсат берган. Бу ҳақда Politico нашри хабар берган.
Манбада айтилишича, Украина ҳарбий қисмларининг Россияга қарашли Курскка ҳужуми ва кутилмаган муваффақиятга эришиши Ғарб иттифоқчиларида фронтдаги вазиятни ўзгартиришга умид пайдо қилган. Оқибатда улар Киевга ҳужумни давом эттириш учун рухсат берган.
Дастлаб Германия бошчилигидаги бир гуруҳ иттифоқчилар Украинанинг Россияга зарба беришига рухсат беришни истамаган. Аммо Курскда кутилмаганда Украина қўли баланд келиши сиёсий вазиятни ўзгартириб юборган.
Германия расмийлари Украина аввало ўз ҳудудини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, бунинг учун эса мамлакатдан ташқарида ҳам кураш олиб боришга тўғри келганини айтган. Бу эса амалда Украинанинг Россияга бостириб киришига рухсат берилганини англатади.
“Украина халқаро ҳуқуқда мустаҳкамланган ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Бу борадаги ҳаракат фақатгина Украина ҳудуди билан чекланиб қолмайди”, деган Германия ташқи ишлар вазирлиги Курскдаги вазиятга муносабат билдириб.
Германиянинг консерватив мухолифатидаги кўплаб сиёсатчилар Украина ҳужуми ва Россия ҳудудида немис қуролларидан фойдаланилишини қўллаб-қувватлаган. Христиан Демократлар партияси вакили Родерич Киэсеветтернинг Politico нашрига айтишича, Германия томонидан совға қилинган қуроллар билан Россия ичидаги нишонларга зарба бериш мутлақо қонунийдир.
Маълумотларга кўра, Украина қўшинлари ҳозирда Курск вилоятининг айрим ҳудудларига 50 километргача кириб борган. Чегара олди ҳудудлари назорати тўлиқ украин бригадалари қўлига ўтган. Ғарбнинг бир қатор таҳлилчилари уруш эндиликда Россия ичкарисида ҳам давом этиши мумкинлигини билдирган.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Эроннинг янги шартномада Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишдан бош тортиши, Теҳрон Москванинг Украинага бостириб киришини тўлиқ қўллаб-қувватламаслиги мумкинлигидан далолат беради.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.