Россия Мудофаа вазирлиги 11 январь куни Украина Қуролли кучлари томонидан Краснодар ўлкасидаги "Турк оқими" газ қувуридаги компрессор станциясига ҳужум уюштиришга урингани ҳақида хабар берди. Хабар қилинишича, ҳужумда иштирок этган тўққизта дроннинг барчаси уриб туширилган.
"Компрессор станциясининг техник хизмат кўрсатувчи ходимлари орасида қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ. Битта дрон парчалари қулаши натижасида "Русская" компрессор станцияси ҳудудидаги газни ўлчаш пункти биноси ва жиҳозларига озгина шикаст етган", - дейилади хабарда. Бу ҳақда россиялик ҳарбийларга таяниб "Интерфакс" хабар бермоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков воқеани изоҳлар экан, Украина томонини энергетик терроризмда айблади. "Буларнинг барчасидан манфаатдорлар – Европа бозорларига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада изчил ошираётган Қўшма Штатлардир", — деди у.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.