Украина Миллий банки яна 15 миллиард гривнани "босиб чиқарди"

Украина Миллий банки яна 15 миллиард гривнани "босиб чиқарди"

Украина Миллий банки яна 15 миллиард гривна (410 миллион доллар) облигациялар сотиб олди. Бу ҳақда Олий Рада депутати Ярослав Железняк ўзининг Телеграмдаги каналида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия махсус операцияси бошланганидан бери регулятор 370 миллиард гривна (тахминан 10,1 миллиард доллар) чиқарган.

"Шуни айтишим мумкинки, декабрь ойида яна 30 миллиард гривна босилади, кейин бутун йил давомида бу йилги ҳисоботда кўзда тутилган 400 миллиард гривна (10,9 миллиард доллар) бўлади", - деди украиналик депутат.

27 ноябрь куни Украина Миллий банки Вашингтонга Халқаро Валюта Жамғармаси билан ҳамкорлик қилиш мақсадида 2023 йилда гривналар муомаласини тўхтатишга ваъда бергани маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!