Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги ҳафталарда Ғарб етакчиларига тақдим этган ғалаба режаси ҳарбий, иқтисодий, дипломатик ва сиёсий қадамларни ўз ичига олган батафсил стратегиядир. Бу ҳақда президент офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк 14 октябрь куни The Wall Street Journal нашрига берган изоҳида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу қадамлар орасида Украинага кўпроқ узоқ масофага учувчи ракеталар, жумладан ATACMS ва Storm Shadow бериш ва уларнинг Россиядаги ҳарбий нишонларга зарба беришига рухсат бериш сўрови бор.
Подолякнинг таъкидлашича, бу Россия президенти Владимир Путиннинг "ҳисоб-китобларини ўзгартириши" ва мамлакатда ички босимни ошириши, шунингдек, фронтда Россия кучларини заифлаштириши мумкин.
26 сентябрь куни Зеленский Вашингтонда АҚШ президенти Жо Байденга Украинанинг ғалаба режасини тақдим этди. Ушбу режанинг батафсил мазмуни ошкор этилмаган, аммо Украина президенти унинг биринчи банди "Европада геосиёсий аниқлик етишмовчилиги муаммоси"га тегишли эканлигини айтган. 10-11 октябрь кунлари Зеленский Буюк Британия, Франция, Италия ва Германия етакчиларига режани тақдим этди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.