Украина буғдойини жаҳон бозорига олиб чиқиш ҳаракатлари давом этмоқда

Украина буғдойини жаҳон бозорига олиб чиқиш ҳаракатлари давом этмоқда

Ўтган кунда маккажўхори ва буғдой ортган яна иккита кема Украина портларини тарк этди.

Уларнинг бири Жануб портидан, иккинчиси Черноморск портидан йўлга чиққан, деб маълум қилди гуманитар масалалар бўйича Россия Федерациясининг идоралараро мувофиқлаштирувчи штаби раҳабари, Россия Федерацияси мудофа бошқаруви миллий маркази бошлиғи генерал-полковник Михаил Мизинцев.

12 август куни 60 минг 150 тонна маккажўхори ортган "Звезда Лаура" кемаси Жануб портидан, 3 минг 50 тонна буғдой ортган "Сормовский 121" кемаси Черноморск портидан денгизга чиқди – дейди Мизинцев.

Хабарда айтилишича, 1 августдан буён Украина портларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ортган жами 14 та кема чиқиб кетган. Ушбу кемалардаги жами юк 438 минг 331 тоннани ташкил этади. Булар: 367 минг 981 тонна маккажўхори, 6 минг тонна кунгабоқар ёғи, 50 минг 300 тонна ун, 11 минг тонна соя, 3 минг 50 тонна буғдойдан иборат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!