Ўғил бола Онаси пинжида улғайса нима бўлади?

A A A
Ўғил бола Онаси пинжида улғайса нима бўлади?

Эпиграф. Битта Она менга ўғлининг қулоқсиз бўлиб қолаётганидан эзилиб гапирди. Мен ушбу муштипар Онани узоқ тинглаб ушбу мақолани тайёрлашга жазм қилдим. Бундан ёш оналар ва оталар ўзларига хулоса чиқариб олишар, деган умиддаман.

Она – улуғ зот! Она ўз кўзига тик қараб ўдағайлаётган ўғлининг кўзларига ҳатто меҳр ила боқади. Оналарни ҳеч бир давлат аскар сифатида армияга олмаган. Чунки қўлида милтиқ ушлаган Она рўпарасида келаётган душманга ўқ уза олмайди: “Ўша душман йигитнинг ҳам онаси бор, ахир она фарзанд доғида ёниб адо бўладику!

Бу жумлаларни Сиз лирик чекинишлар деб ўйламанг. Ҳақиқатан ҳам шундай! Сиз ҳарбий психологияга оид махсус адабиётларни ўқиб кўринг. Бунга ўзингиз амин бўласиз. У ҳолда Тўмарис ва Жанна Д´арк ҳақида нима дейсиз, деган савол туғилади? Тўғри улар фарзандларини ҳимоя қилиш учун қўлига қурол олишган, Ватанни ҳимоя қилиш учун шундай қилишган.

Нима учун барча давлатларда “Она Ватан” ибораси қўлланилади. Нега Ота Ватан дейилмайди? Ватанни бошқараётган Оталар эмасми? Нега “Она тили” дейилади? Бу тилда Оталар ҳам гаплашадику? Пайғамбарларимиз эркак киши бўлишган ва оналарни жуда улуғлашган. Муқаддас китобларнинг барчасида “Жаннат оналар оёғи остидадур” дейилган. Ҳамма жаннатга тушишни орзу қилиб яшайди. Демак, барчамиз оналар оёғи остида поёндоз бўлсак арзийди. Она улуғ ва қудратли зот!

Она меҳридарё инсон! Бироқ ушбу майин дарёда чўмилиб роҳатланиш ўрнига, унда чўкиб кетаётган ўғил болалар кўпайгандек назаримда. Улар қаттиқ ерга нега мослаша олишмаяпти? Келинг, ҳозир она пинжида улғаяётган ўғил бола ва унинг асоратлари ҳақида фикр юргизамиз.

Ўғил бола Онаси пинжида улғайса нима бўлади?
1. Онаси пинжида ўсаётган ўғил юмшоқ, меҳрталаб, аёлсифат бўлиб боради ва ўғил болаларга қўшилиб кета олмайди.

2. Онаси пинжида улғайган ўғил хоҳлайдими, хоҳламайдими “Эркаклар дунёси” га тушишга мажбур. Чунки у эркак! Эркаклар дунёси бешафқат бўлиб, у ерда “Аёллар қонуни” ўтмайди.

3. Онаси пинжида улғайган ўғил оила қургач уни бошқаришда жуда қийналади ва хотинига қул бўлиб қолиш хавфи ҳар доим сақланиб туради. Оилани бошқаришда боши қотган бундай ўғил Ота эмас, Онаси олдига маслаҳатга чопади. Бироқ энди онанинг “Эркак бўл, ахир” деган ўгитлари ўтмайди. Чунки унинг қулоқлари аёл киши товушига мослашиб бўлган ва эркакча сўзларга у ерда жой қолмаган. Энди эса кеч!

4. Она пинжида улғайган ўғилда важоҳат, дадиллик, қатъият, қаттиққўллик бўлмайди, у нафақат эркакларга, балки аёлларга ҳам сўзини ўтказа олмайди. Чунки аёлсифат ўғил болани нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам ҳурмат қилмайди.

5. Она пинжида улғайган ўғил ўзи Ота бўлгач ўғлининг тарбиясини ўзи англаб етмаган ҳолда хотини қўлига топшириб қўяди. Натижада ўғил учун Ота иккинчи даражали инсонга айланади ва маслаҳат учун у ҳам Она олдига чопади. Охир-оқибат “Она пинжида улғайиш” синдроми унинг ўғлида ҳам давом этади ва бу одат авлоддан-авлодга ўтиб бораверади.

6. Она пинжида улғайган ўғил Отасини ҳурмат қилмай ўсади, ундан қочадиган бўлади, Ота важоҳатини кўтара олмайди. Натижада ўғил эркаклик хислатларидан бебаҳра бўлиб улғаяди ва бунинг оқибатларини катта бўлганда англаб етади.

7. Она пинжида улғайган ўғил кейинчалик оила қурса, ундан “Оила сардори” чиқмайди, у хотинига қарам бўлганини ўзи сезмай қолади. Унинг аёлсифат характерини пайқаган зийрак хотин, оилани бошқаришни секин-аста ўз қўлига тортиб олади. Оқибатда Она – оила сардорига айланади.

8. Она пинжида улғайган ўғилдан яхши мутахассис чиқиши мумкин, бироқ раҳбар етишиб чиқмайди. Жамоани бошқариш у ёқда турсин, у ҳатто ўзини-ўзи бошқара олмайди. Бу дунёнинг ярми эркаклар бўлганлиги боис, уларнинг дунёсига киришиб кета олмайди.

9. Она пинжида улғайган ўғил, катта бўлгач “Йўқ” дейишни билмайди, у деярли ҳар доим “Ҳўп бўлади” дейди холос. Чунки илк болалик давридан унинг қулоқлари тагида “Хўп бўлади, ўғлим” деган аёл кишининг товуши янграган. Табиийки, бундай йигит “Йўқ” сўзи ҳукмрон бўлган замонда ўз ўрнини топиб кета олиши даргумон.

10. Она пинжида улғайган ўғил билан эркаклар ҳисоб-китоб қилмай қўяди, уларнинг ўз фикри бўлмайди, майда гап бўлишади, уларнинг фикри эркаклар жамоасида кўпинча эътиборсиз қолади, бошқа бировлар у ёқда турсин, улар ҳатто ўз ўғлига сўзини ўтказа олишмайди (чунки бу ўғил ҳам Она пинжида катта бўляпти).

11. Она пинжида улғайган ўғил аламзада ва тажовузкор бўлади, оилани билим билан эмас, билак билан бошқаришга интилади. Мабодо “Сени оилангда хотин ҳукмдор” деган гап қулоғига чалинса, турмуш ўртоғини қўлга олиш учун уни урадиган одат чиқаради. Натижада хотини ва фарзандлари кўзига ёмон кўриниб қолади ва баттар обрўси тушади.

12. Ота важоҳатини кўрмай, она меҳрига суйкалиб катта бўлган ўғил армияга чақирилиб десантчилар армиясига тушиб қолса ва мабодо командирдан бир шапалоқ еса, “Ойижон мени командир урди” деб йиғлаб онасига қўнғироқ қилади. Отасига телефон қилмайди, чунки Отадан қандай жавоб олишни билади.

13. Меҳр наркотикка ўхшайди, фарзанд уни олган сайин олгиси келаверади. Улғайиб бораётган фарзанд меҳрни ҳам каттасини хоҳлаб бораверади. Она меҳрга кўмиб катта қилган ўғлини лоақал бир маротаба койиб берса, у ўз муштипари билан гаплашмай қўяди. “Сиз Онасиз, менга меҳр беришингиз керак, ахир гўдаклигимдан Сиз мени шунга ўргатмаганмисиз” деган ақида ўғилнинг миясига қаттиқ ўтириб қолади.

14. Барча ўғил болалар Она пинжида катта бўлаверса, бутун бир жамият издан чиқади, ҳар бир йўналишга сардор керак ва ундайларни топиб бўлмай қолади, юртимизда сўзи ва лафзида турадиган, қатъиятли, собитқадам, шерюрак, ҳам оиласини, ҳам Ватанини ҳимоя қила оладиган эркаклар йўқолиб боради. Охир-оқибат мамлакатни субутсиз эркаклар босиб кетади ва “Аёллар юрти” га айланамиз. Бундай юртда иқтисод ҳам, сиёсат ҳам таназзулга юз тутади.

Қандай оналар ўз фарзандига керагидан ортиқ меҳр беришади?
Биринчи сабаб. Қаттиққўл оилада отаси ёки онасидан меҳр кўрмай ўсган қиз оила қургач, кўнглига тугиб қўяди: “Болалигим оғир ўтди, меҳр кўрмадим, Худо хоҳласа фарзандларимни меҳрга кўмиб катта қиламан!”. Ҳақиқатан ҳам янги оила қурган Она бунга қатъиян амал қилиб бошлайди ва фарзандларини ҳатто эридан ҳам ҳимоя қилади. Агар эр хотинга ён босса, унинг ўғли юқорида тилга олинган аёлсифат хислатлар билан улғайиб бошлайди.

Иккинчи сабаб: Отанинг бефарқлиги: “Хотиним ўғлимни ҳам, қизимни ҳам эплаяптику, болага меҳр берса нима қипти, она бўлганидан кейин меҳр беради-да”. Ўзаро ҳурматга асосланмаган ортиқча меҳр бора-бора болани бошқариб бўлмайдиган ҳолатга келтириб ҳар қандай фарзандни худбин қилиб қўйишини муштипар она кўз олдига келтирмайди.

Учинчи сабаб: Ота ўғилни койиса, Она дарров болани ўз ҳимоясига олиши ва фарзандини ҳимоя қилиб эри билан айтишиб кетиши. Бу ҳолат ўғил болада Онага чексиз меҳр, Отага эса қаҳрни шакллантириб келади. Оқибатда Отанинг гапи бир тийинга қиммат бўлиб бораверади, фарзандлар, айниқса ўғил бола Отанинг фикри билан ҳисоблашмай қўяди, унинг айтганларини қилмайди.

Тўртинчи сабаб. Бу – болага фақат меҳр бериш керак ақидаси. Меҳр қуёш нурига ўхшайди ва мурғак қалбга ёқиб тушади. Бола кимдан меҳр олаверса, табиийки унга интилади. Энг кучли меҳр эса онада бўлади. Бу ҳолат бола эсини таниганидан бери давом этаверса, Ота иккинчи даражали инсонга айланиб қолади. Аёл эрини чин дилдан ҳурмат қилиши ва унинг ўзи эрини асраб-авайлаши мумкин, бироқ ўзи билмаган ҳолда эрини болаларидан бездириб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас.

Нима қилиш керак?
1. Ота ўғилни койиса, Она ўғилни эмас, эрининг ёнини олиши керак. “Отангни нега хафа қилдинг, иккинчи бунақа қила кўрма”, деб ўғлидан 1-2 кун аразлагандек бўлиб юриши керак. Бу ўғил болага қаттиқ таъсир қилади ва у отадан ҳам, онадан ҳам ҳайиқиб турадиган бўлади. Бола ота-онадан қўрқиши эмас, ҳайиқиб туриши лозим. Ҳайиқиш – бу қўрқиш, дегани эмас. Ҳайиқиш – психологик иммунитетни шакллантирувчи омил. Албатта қўрқитиш билан ҳайиқиш ўртасида катта фарқ бор. Бу нозик масалада жуда эҳтиёткорлик талаб этилади. Болани асло қўрқитиб катта қилиш керак эмас!

2. Она олдига ўғил ниманидир сўраб кирса, “Шошма, Отанг нима дер экан” дейиши керак. Бу ҳолат ҳадеб такрорланаверса, Онам барибир Отамга юборади, деб у дастлаб Отага мурожаат қиладиган бўлади. Ота ўғил болага эркакча маслаҳат беради. Масалан, ўғил бола кўчадан таёқ еб келса, Она кўчага чопиб ҳимояга отланса, Ота уйда қолиб “Ўзингни ҳимоя қилишни ўрган, ахир ўғил боласан” дейди.

3. Ўғилга бўлган Она меҳри чиройли гул қоғозга ўралган бўлиши ва бу меҳр фарзандга кўз-кўз қилинавермаслиги керак. Меҳр ва ҳурмат ёнма-ён туриши лозим. Фарзандга ота-онани бир хил ҳурмат қилишни албатта ўргатиб бориш керак. Ўғилнинг Отага бўлган ҳурматини Онанинг ўғилга бўлган меҳри билан асло алишмаслик керак. Бола тарбиясида “Меҳр, ҳурмат ва меҳнат” ҳар доим ҳамроҳ бўлса, ўзингиз орзу қилган мукаммал фарзандни тарбиялаган бўласиз.

Профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг
“Асаб ва руҳият” китобидан олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Яна бир давлат Эронга махфий равишда ҳужум уюштирган

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ғарб давлатлари ва Эрондаги манбаларига таяниб хабар берди.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

«Реал» Винисиус, Мбаппе ва Беллингем борасида бир қарорга келди

Матбуотда Мадриднинг "Реал" клуби таркибни шакллантириш бўйича турли маълумотлар пайдо бўлмоқда.

Ҳарбий қўмондонлик Путинни Россия армияси кузгача бутун Донбассни эгаллашига ишонтирди

Бу ҳақда Financial Times Россия президентининг атрофидаги манбалар, вазиятдан хабардор суҳбатдошлар ва Украина разведкасининг баҳосига таяниб ёзмоқда.

Чимкентда коллежлар асосчиси қамоқда ўтириб 2,8 миллион доллар ўғирлади

Бу ҳақда Қозоғистон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

«Манчестер Сити»нинг етакчи марказий ҳимоячисининг келажаги маълум

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш «Интер»га ўтмайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биргина ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди ва Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган ўсмирлар (U-17) ўртасидаги Осиё кубогининг "D" гуруҳида иккинчи тур ўйинлари якунланди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Россия Украина раҳбариятини йўқ қилишни режалаштирмоқда

Унинг сўзларига кўра, Украина махсус хизматлари пойтахт ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги бўлажак ҳужумлар нишонлари батафсил кўрсатилган Россия ҳужжатларига эга.

Путин «Молдовани дарғазаб қилувчи» ҳужжатни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Днестрбўйи аҳолисининг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирувчи фармонга имзо чекди.

“Уйма-уй овқат қидиряпмиз”: босиб олинган Олешкида гуманитар инқироз кучаймоқда

Херсон вилоятининг Россия назоратидаги Олешки шаҳри аҳолиси озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар танқислиги сабаб оғир шароитда яшамоқда.

Дуров Дубайдаги Эрон ҳужумларини “мушакбозлик” деб атади

Павел Дуров Дубайга қилинган Эрон ҳужумлари вақтида БАА ҳаво мудофаа тизими “аъло даражада ишлаганини” айтди.

Инсоният йирик иқлим фалокати хавфи остида

The Washington Post'нинг эслатишича, бундан қарийб 150 йил муқаддам иқлим ўзгаришлари ҳосилни йўқ қилган.

Италиянинг Модена шаҳрида автомобил пиёдаларни уриб кетди

ANSA маълумотларига кўра, ҳодисага сабабчи бўлган шахс келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган 30 ёшли Италия фуқаросидир.

Бангкокда поезд автобус билан тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ҳалокатга учраган поезд оғир контейнерларни ташиётган бўлган ва тўқнашувгача ўз вақтида тормоз беришга улгурмаган.

Ўзбекистон делегацияси “Women in Tech Global Summit 2026”да иштирок этди

Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.